26 апрель куни тонгги соат 4:30 ларда Москва шаҳридаги Павелецкая Набережная кўчасида жойлашган меҳнат муҳожирлар ётоқхонасига қора кийим ва ниқобда бўлган қуролланган кишилар бостириб кирди. Ҳужумдан сўнг жами ярим миллион рубл ёки 80 минг доллардан ортиқ пул йўқолгани маълум бўлган.