Россия пойтахти Москвада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ва унинг номи билан аталадиган хиёбонни безаш ишлари бормоқда.
Шу кунларда 6 нафар меҳнат муҳожири мазкур хиёбонни ободонлаштириш ишларида меҳнат қилмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик уста Давлат Исмоилов ҳам бор.
- Хиёбонга ўрнатилаётган ер ғиштлари эски, ноёб шакллар. Бунақасини Москвада кўрмайсиз. Билганлар учун бу жой Самарқанднинг Регистони сингари тарихий обидага айланаяпти, - дейди уста муҳожир.
Давлат Исмоилов марҳум президентнинг ҳайкали лойиҳасида иштирок этаётганидан фахрланаётганини билдирди.
- Тақдир менга шу ерга келиб Каримов хиёбонини обод қилишни насиб этганидан хурсандман. Қаровсиз майдонни ёрдамчиларим билан бирга ҳозирги ҳолатига келтирдик. Бизга фақат лойиҳани беришганди, ундан ҳам чиройли қилиб чиқаришга ҳаракат қилдик, - дейди Давлат Исмоилов.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.