BBCUZBEK.COMнинг жума кунги жонли мулоқоти ана шу мавзуга бағишланди. Уни танлашга ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама келтириб чиқарган azon.uzдаги мақола сабаб бўлди.
Кейинчалик ўчириб ташланган мақолада Исломий китоблар муаллифи Зиёвиддин Раҳимов Zo'rTV канали орқали эфирга узатилган "Севги изтироблари" дубляж иштирокчиларини "миллат хоини"да айблаган ва уларнинг овоз беришдан топган пуллари "ҳаром"лигини айтганди.
Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ушбу мақола сайтдан олиб ташланган. Шу билан бирга интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда танқидларга учраган "Севги изтироблари" сериали ҳам тўхтатилган.
Дунёвий давлатда диний эркинларнинг чегараси бўлиши керакми? Эркинликлар қаерда тугайди? Ўзбекистоннинг асосий қатлами бўлган диндорлар ўз фикрини билдириши нима учун бу қадар кескин қаршиликлар билан кутиб олинди?
Бу каби саволларга Швециядан исломшунос Довудхон Назаров, АҚШдан диний фаол Мирраҳмат Мўминов ва жамиятшунос Рафаэль Саттаров ҳамда Тошкентдан блоггер Хуршид Йўлдошевлар ўз фикрини билдирди.
Дастурни Ибрат Сафо олиб борди.
http://www.bbc.com/uzbek/43174888