7 май куни Тошкент суди томонидан суд залидан озодликка чиқарилган журналист Бобомурод Абдуллаев BBCUZBEK.COM нинг Facebook саҳифасидаги жонли мулоқотида иштирок этди. У Усмон Ҳақназаров тахаллуси ўз миссиясини бажариб бўлгани учун бу ном остида бошқа мақола ёзмаслигини маълум қилди.
Суд қарори билан у 14 ой ишлаган маошининг 20 фоизини давлатга ўтказиб туриши керак. Абдуллаев билан судланган яна уч киши суд томонидан айбсиз деб топилган.
Бобомурод Абдуллаев судининг очиқ ва адолатли ўтиши Мирзиёев бошлаган сиёсий ислоҳотларнинг натижаси эканлигини айтди.