30 май куни Россия қўшинлари Луганск вилоятида эвакуация машинасини ўққа тутиши натижасида франциянинг BFMTV журналисти Фредерик Леклерк ҳалок бўлди.
Охирги 24 соат ичида Россия армияси Харковнинг Основянский ва Киев туманларини, вилоятнинг Харковский, Изюмский, Чугуевский ва Богодуховский туманларини ўққа тутди.
БМТ маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери камида 4074 нафар тинч аҳоли, жумладан, 262 бола ҳалок бўлган.
Германия россиялик мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳуқуқшунос ва журналистларга миллий виза ва яшаш учун рухсатнома беришни соддалаштиради.