Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.