Хитойдан Сирдарёга келин бўлган Ли Тинг Сардобада юз берган ҳодиса жабрдийдалари учун хайрия акцияси ташкил қилди.
Ўзбекистонлик ва хитойлик талабалар ўртасида ташкил этилган «Меҳр-мурувват» акциясининг биринчи ёрдами — 20 минг дона тиббий ниқоб бўлди. Ли Тинг ўзбек тилида йўллаган мурожаатида акция давом этиши ҳақида маълум қилди.