Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
99% аниқ: Россия Лос-Анжелесдаги Олимпиадада ўз байроғи ва мадҳияси билан қатнашади
Бу ҳақда спорт вазири Михаил Дегтярёв маълум қилди. Унга кўра, Халқаро Олимпия қўмитаси яқин 2–3 ой ичида Россия Олимпия қўмитасига бўлган чекловларни бекор қилиши мумкин.
Ислом цивилизацияси марказида махсус Реставрация бўлими ташкил этилади
Бу лойиҳа бўйича Россия давлат Эрмитажи бўлим бошлиғи Игорь Малкиель марказ Илмий кенгашига ўз тақдимотини намойиш этди. Қайд этилишича, Эрмитаж музейида сақланаётган Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид экспонатларни марказ экспозициясига олиб келиш ва Марказда махсус йирик лаборатория ташкил этилиши кутилмоқда.
“C16” русумли машина хитойлик компания вакиллари иштирокида қайтадан синовдан ўтказилди ва БМТ талабларига мувофиқ деб топилди. Компанияга 3 та шарт билан мамлакатда маҳсулотларини сотишга рухсат берилди. Шартлар:
“Leapmotor” автомашиналарида нуқсон аниқланганда, зарарни қоплаш ва муаммони ҳал қилиш учун Ўзбекистондаги юридик шахс бўлган расмий вакил белгиланиши лозим.
Импорт қилинаётган барча автомашиналар учун турини маъқуллашга оид тегишли техник ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.
“Leapmotor” ишлаб чиқариш жараёнлари ва шароитларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини компания ўз зиммасига олди.
Шавкат Мирзиёев бугун ушбу лойиҳа мастер-режаси билан танишди. “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади. Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади.
Тожикистонда зилзила оқибатида 100 га яқин уй вайрон бўлди
13 апрель куни тонгда Тожикистон шимоли-шарқидаги Рашт туманида 5,8 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила энг кўп зарар келтирган ҳудудлар — Рашт ва Тожикобод туманлари бўлди. Ушбу ҳудудларда жами 94 та уй бутунлай вайрон бўлди. Уштурпаст қишлоғида эса 3 яшар бола уй девори босиб қолиши оқибатида вафот этди. Рашт туманида 40 та уй тўлиқ, 5 таси қисман вайрон бўлди ҳамда чойхона, мактаб ва ёрдамчи бинолар ҳам зарар кўрди. Тожикобод туманида эса 54 та уй тўлиқ, 45 таси қисман вайрон бўлган. Яна 61 та бинога енгил шикаст етган. Шунингдек, 2 мактаб, 1 тиббиёт пункти ва 200 га яқин хўжалик иншоотлари зиён кўрди. Президент Эмомали Раҳм
EИК темир йўл муҳандислиги соҳасида молиявий ёрдам механизмидан фойдаланишни кучайтиради
Саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян бошчилигидаги Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) делегацияси Тверь вилоятидаги “Калит тизимлар ва компонентлар” компаниялар гуруҳи ишлаб чиқариш майдонлари ишлари билан танишди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди. Ушбу холдинг Россиянинг энг йирик темир йўл таркиби учун тизимлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Ташриф давомида “Москва - Санкт-Петербург” тезюрар темир йўл лойиҳасини амалга ошириш учун саноат кооперациясига молиявий ёрдам кўрсатиш механизми муҳокама қилинди.
Барча республикалар ЕОИИга аъзо бўлса, МДҲ ўз-ўзидан йўқолади — Лукашенко
Минск ва Москвага қарши Ғарб санкцияларидан сўнг, МДҲнинг айрим давлатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) диққат билан қарай бошлади, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко "Мир" телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.
"ЕОИИ — иттифоқчиликнининг юқори шакли, МДҲда интеграция даражаси камроқ. Ҳозирча маълум қарама-қаршиликлар мавжуд, аммо Россия ва Беларусга қарши санкциялар киртилганидан сўнг Озарбайжон, Ўзбекистон ва Тожикистон бизга яқинлашиб қолди. Улар ЕОИИга диққат билан қарашмоқда. Ҳозирча уларни тўхтатиб турган айрим нарсалар бор. Ушбу республикалар ҳам ЕОИИга кириши учун биз уларни олиб ташлашими
Ўзбекистон ЕОИИга тўлақонли аъзоликсиз айрим йўналишларда ҳамкорликни кўриб чиқмоқда
Бу ҳақда РФ Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Константин Косачев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган брифингда маълум қилди. "Шу муносабат билан биз ташкилотимизга янги аъзо қўшилишидан доимо мамнун бўламиз. Ўзбекистон, менинг назаримда, жуда изланувчан ва фаол ҳамкор бўларди", — деди Косачев.
Беларус ОТМларида 7 мингга яқин ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда
Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган таълим кўргазмаси доирасида Беларус Таълим вазирлиги мутахассиси Ксения Кисель маълум қилди.
"Кўпчилик талабалар ахборот технологиялари, мобил технологиялар, тиббий-биологик ишлар, шунингдек, электр ва автоном транспорт йўналишларини танлаган", — деди у.
Кўргазмада хорижий талабалар орасида талаб юқори бўлган бир қатор Беларус олий таълим муассасаларининг жамоавий стендлари ҳам намойиш этилган, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва Эрон товар айирбошлаш ҳажмини рекорд даражага етказувчи келишув кучга кирмоқда
Жорий йилнинг 15 майида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эрон ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги тўлиқ келишув кучга киради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди. ЕИК Эрон Ислом Республикасидан ЕОИИ ва Эрон ўртасида тўлиқ ҳуқуқли Эркин савдо битими кучга кириши учун зарур бўлган ички тартиб-қоидалар бажарилганлиги тўғрисида расмий хабарнома олди. 2025 йил январида Эрон томонига ЕОИИда барча тартиб-қоидалар якунлангани ҳақида билдиришнома юборилган эди.
“Келишув қоидаларига мувофиқ, зарур тартиб-қоидалар бажарилганлигини тасдиқловчи эслатмалар алмашину
ЕОИИ давлатларининг иқтисодий ривожланиши — мониторинг
2024 йил якунлари бўйича Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида давлат бошқаруви секторининг қарзи ЕОИИ тўғрисидаги шартномада белгиланган чегаралар доирасида бўлди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Бир қатор мамлакатларда ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарз даражаси пасайган: Қирғизистонда – 13,1 фоизгача, Россияда – 13,6 фоизгача. Арманистон ва Қозоғистонда ички қарзларнинг ортиши ҳисобига қарзнинг ЯИМга нисбати мос равишда 48,2% ва 23,2% гача ошган.
Иттифоқнинг аксарият мамлакатларида давлат бошқаруви секторининг бюджет баланси ҳам белгиланган қийматлар доирасида шаклланди: Қозоғист
Тошкентда Юрий Гагарин ҳайкали пойига гуллар қўйилди
Sputnik Ўзбекистон мухбирига кўра, тадбир Авиация ва космонавтика куни муносабати билан ўтказилди. Унда Россия ва Беларус элчихоналари вакиллари, “Россотрудничество” ходимлари, фахрийлар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Ёнғин кеча кечқурун “Тошкент-Ош” йўлида ҳаракатланаётган автомобилнинг юкхонасидаги электроскутер қувватлагичида содир бўлган қисқа туташув туфайли келиб чиққан, деб хабар беради ФВВ. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан юкхонадаги 18 та велосипеддан 9 таси ва 4 та электроскутердан 1 таси оловдан сақлаб қолинган.
Қозон университети Ўзбекистон учун суд-тиббий экспертларини тайёрлайди
Қозон федерал университетининг Жиззах филиалида Ўзбекистон Суд-тиббий экспертлари бюроси ўзининг илк битирувчиларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда университет вакили Роза Бахтеева Sputnik Ўзбекистон мухбирига Самарқандда бўлиб ўтаётган Таълим кўргазмасида айтиб берди. Бахтеева айтишига кўра, филиалнинг геология, нефть ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш йўналишларида ҳам таҳсил олаётган талабаларга меҳнат бозорида талаб юқори. "Улар ҳали иккинчи ёки учинчи курс бўлишига қарамасдан, аллақачон деярли барча иш берувчилар орасида тақсимланган", - деди у.