Фильтр

Ижевскга дронлар ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бугун соат 09:00 атрофида Украинанинг самолёт туридаги бир неча дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди.
Зарба оқибатида 3 киши қурбон бўлган, 10 киши жароҳатланган.
Зарбадан сўнг Ижевск аэропортига учиш ва қўниш учун вақтинчалик чекловлар жорий этилди, 1-2 июль кунлари режалаштирилган оммавий тадбирлар бекор қилинди.
Ижевскга дронлар ҳужум қилди, қурбонлар бор - 988168753207
Ижевскга дронлар ҳужум қилди, қурбонлар бор - 988168753207
  • Класс

📈Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция 4,2% га етди

Якунига етган июнь ойида эса 0,2% дефляция қайд этилди.
Батафсил @SputnikUzbek инфографикасида.
📈Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция 4,2% га етди - 988165382455
📈Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция 4,2% га етди - 988165382455
  • Класс

Ўзбекистон CAMI ташаббусининг 2026–2032 йиллардаги раиси этиб сайланди

Тошкентда CMS конвенцияси доирасида Марказий Осиёда сут эмизувчиларни ҳимоя қилиш ташаббуси (CАМИ) мамлакатларининг 3-учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 2026–2032 йиллар учун янги режа қабул қилинди. Асосий натижалар:
🔸Бухоро буғуси CMS иловасидан чиқарилиши қўллаб-қувватланди;
🔸Тожикистон таклиф қилган сиртлонларни рўйхатга киритиш маъқулланди;
🔸Манул ва Евроосиё силовсини ҳимоя қилинадиган турлар рўйхатига қўшилди.
Ўзбекистон 2026–2032 йилларда CAMI раиси, Туркманистон эса унинг ўринбосари этиб сайланди.
Ўзбекистон CAMI ташаббусининг 2026–2032 йиллардаги раиси этиб сайланди - 988165366583
  • Класс

Бу йил 15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этди

Бу йилги Ҳаж ибодати пайтида жазирама оқибатида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт ўзбекистонлик Саудияда вафот этди, деб хабар берди “Дунё”.
Ҳаж зиёратига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар фуқаро ҳам ушбу мамлакатда оламдан ўтди.
Зиёрат вақтида паспортини йўқотган 40 кишига Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилган.
Бу йил 15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этди - 988161482039
  • Класс

🤝МДҲ давлатлари 2026-2028 йилларга мўлжалланган асосий маданий тадбирлар лойиҳасини келишиб олди

У 130 та халқаро ва миллий тадбирларни ўз ичига олади, деб хабар қилди Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
Минскдаги лойиҳани келишиш бўйича йиғилишда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, шунингдек, Россия, Беларусь, Арманистон ва Озарбайжон вакиллари иштирок этди.
🤝МДҲ давлатлари 2026-2028 йилларга мўлжалланган асосий маданий тадбирлар лойиҳасини келишиб олди - 988161474103
  • Класс

Бугундан пенсия ва нафақалар миқдори 10 %га оширилди

Пенсия ва нафақаларнинг амалдаги миқдори:
🔸 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;
🔸 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
🔸 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
▪️ 3 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;
🔸 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.
Бугундан пенсия ва нафақалар миқдори 10 %га оширилди - 988160900151
  • Класс

Буни адолатсизлик деб қабул қиламиз - Киселев

“Биз Бокудаги ваколатхонамиз билан содир бўлаётган воқеаларни адолатсизлик деб қабул қиламиз” – деб изоҳ берди “Россия Сегодня” халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев Бокуда россиялик журналистларнинг ҳибсга олинишига.
"Sputnik-Озарбайжон журналистик фаолияти юзасидан ҳеч қандай шикоятлар бўлмаган ва йўқ. Биз 8 апрель куни Озарбайжон Президентининг махсус топшириқлар бўйича вакили Халаф Халафовнинг Москвага ташрифи чоғида расмиятчиликларни ҳукуматлараро битим тузиш йўли билан ҳал қилишга келишиб олдик. Россия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган ўша музокараларда мен ўзим ҳам қатнашганман. Ўшанда “Sputnik –Озарбайжон” фаолиятини Бок
Буни адолатсизлик деб қабул қиламиз - Киселев - 988160306999
  • Класс

Дронга қарши лазер қандай ишлайди?

Махсус операция ҳудудида Россия дронга қарши махсус лазердан фойданишни бошлади, деб хабар қилмоқда маҳаллий телеграм канал Mash.
У 2-3 км масофада разведкачи дронларни, 6км масофада кичик ҳужумчи учувчисиз аппаратларни йўқ қилиш имконига эга.
Лазер қурилмасининг ишлаш механизми жуда оддий - лазер дроннинг камераси матрицаларини ёқиб юборади, бу эса дронларни бошқаришни имконсиз қилади, дейди ҳарбий эксперт Юрий Кнутов.
Россия лазери 35 кВт қувватга эга. Уннг нархи анъанавий ҳаво мудофаа тизимларига қараганда - қиммат, лекин уни ишлатиш арзонроқ, чунки унга ракета керак эмас.
Лазер қуролнинг ўзига хос камчиликлари ҳам бор: у туман, қор ёки ёмғирда
  • Класс
Показать ещё