“Келгуси йилда биз катта эҳтимоллик билан махсус сайтни ишга туширамиз ва у орқали барча реклама конструкцияларини аукцион орқали сотувга қўямиз.
Шунингдек биз, фойдаланувчилар рекламани қонунбузарликларсиз жойлаштиришини таъминлаймиз. Реклама бозори шаффоф бўлади, ҳамма нарса қонун доирасида ишлайди”, - деди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти вакили Алихон Аҳмаджонов Sputnik матбуот марказида.