#БИЛАСИЗМИ?
Қайси ҳайвонлар жаннатга киради?
1) Иброҳим алайҳиссаломнинг буқалари;
2) Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнида қурбонлик қилинган қўй;
3)Солиҳ алайҳи саломга мўъжиза қилиб берилган туя;
4) Юнус алайҳиссаломнинг қорнида сақлаган балиқ;
5) Мусо алайҳиссаломнинг сигири;
6) Узайр алайҳиссаломнинг хачири;
7) Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси;
8)Билқис маликасининг Удод номли қуши;
9)“Асҳоби ғор” нинг Қитмир номли ити;
10) Муҳаммад алайҳиссаломнинг Қасва номли туялари;
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар". (алъ-Анъом 6/38).
Ибн Аббос Аллоҳ рози бўлсин айтадилар: “Барча Аллоҳ таолонинг ҳузурида жамланадилар”. Ҳайвонларнинг забони ва онги бўлмагани учун, уларнинг “ҳисоби” бизларга номаълум. Аллоҳ таоло ўз илми ила ҳисоб қилур. Лекин қайта тирилганда абадий ҳаёт инсон ва жинларга тақдир қилинган. “Набаъ” сурасида келтирилишича, бу дунёда яшаган ҳайвонлар “ҳисоб”дан сўнг Роббининг амри ила тупроққа айланади. Имом Мукотилийнинг “Мишкатул-Анвар” китобида келтирилишича, юқоридаги ҳайвонлар Аллоҳнинг иродаси ҳамда мўминларга ёрдам берганлиги учун жаннатга киради.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БОЛИНГ
https://www.youtube.com/channel/UCqPgJ3JZAcE4Ng-gUoLrhcA
ТЕЛЕГРАМ 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEmdqSHciRMxqX7YhA
ИНСТАГРАМ 👉
https://www.instagram.com/p/BgBieAXlyBQ/