16 январ куни ўзбек киноси сиймоси Шуҳрат Аббосов 88 ёшга тўлган бўларди. Кинорежиссёр 1931 йил Қўқон шаҳрида туғилган. Унинг “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, “Тошкент- нон шаҳри”, “Абу Райҳон Беруний”, “Оловли йўллар” фильмлари жаҳон кинематографияси олтин фондига киритилган.