Шавкат Мирзиёев қора рўйхатга туширилган 17 минг диндорни маҳалла, жамият ва давлат экстремист қилганини айтди. У қамоқхонадан маҳбусларни амнистияга тушириш ўйин бўлиб кетганини таъкидлаган.
7 декабрь куни Констутициянинг 25 йиллигига бағишланган нутқида сўзлаган Мирзиёев қамоқда ётган 57 минг кишидан 10 мингтасига нисбатан афв қўллашни режалаганини айтган. Бироқ 2700 тасига қўллаган.
"Кўп-кўп одамлар адолатсиз ўтирибди. Адолатсиз ўтиргани учун ҳам адолатсиз халққа ҳам жамиятга ҳам душман бўлган. Нимага десангиз адолатсиз қамалган улар", деган Мирзиёев
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.