Нью Йоркдаги 2022 йил 16-май куни Бруклиндаги иш жойида пичоқланган Гиясов Улуғбек биродаримизни вафоти муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига чуқур қайғу ила таъзия изҳор этамиз.
Улуғбек биродаримиз Аҳли илм эдилар. У киши Мадинаи Мунавварадаги Жомиятул Исломийяда 5 йил ўқиган эдилар. Қуръонни 18 порасини ёдлаган ва 4 та Мазҳабни яхши билар эдилар.
Ҳақ таоло марҳум аҳли илм биродаримизни барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Омийн!🤲
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Улуғбек биродаримизни 9та фарзандлари етим қолди. Улуғбек биродаримизни аҳли оилаларига молиявий ёрдам беришни истаганлар:
👉GOFUNDME:
https://gofund.me/e38422d6
ёки
👉Zelle: 917-500-5726 рақамига пул ўтказишлари мумкин.