Агар, муҳокамадан ўтса, айни шу мазмундаги қонун лойиҳаси Ҳиндистонда кучга кириши мумкин. Янги қонун лойиҳаси ўз аёлига исталган шаклда талоқ айтган мусулмон эркагини кўзда тутади. Уларнинг сирасига электрон почта ёки қўл телефонидан юборилган талоқ пайғоми ҳам киради.
Ҳиндистон Олий маҳкамаси шу йил август ойида талоқ амалиётини мамлакат конституциясига зид, деб топган.
Сўнгги янгиликка муносабат билдирган мусулмон уламоси Содиқ қори Камолиддиннинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, “бу – мусулмонларга, инсонларга Аллоҳ тарафидан берилган ҳуқуқ”.
“Буни поймол қилиш, тўхтатишга ҳеч қандай замонавий ва ёки дунёвий ташкилотлар, подшоҳликлар, маҳкамалар ҳамда адлия ташкилотларининг ҳаққи йўқ. Аллоҳнинг берган ҳуқуқи, ҳаққи ҳамма нарсадан устун туради”, - дейди Ўш шаҳри Исломий маркази раҳбари бўлган бу суҳбатдошимиз: