ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги
⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰
Яна бир хушхабар!!! Қўшкўпир туманидаги яна бир масжидга илк тамал тоши қўйилди. Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида жойлашган “Қутбиддин бобо” жоме масжидини қайтадан қуриш ишларини бошлаш маросимида иштирок этиб, мазкур масжиднинг янгидан қуриладиган биносига тамал тоши қўйиб масжид қурилишига оқ фотиҳа бердилар. Мазкур хайрли тадбирда “Имом Фахриддин ар Розий” мадраса мудири Д.Абдикадиров, ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги масъул котиби Т.Вайисов туман ҳокимияти мутасаддилари ҳамда Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби М.Мансуров ва тумандаги масжид имом-хатиблари иштирок қилдилар. Эски масжид биноси бугунги кунда замон талабларига жавоб бермайдиган ҳолатига келиб қолган эди. Бугунги кунда мазкур масжидни янгидан, ибодат қилувчиларга қулай, замонавий, барча талабларга жавоб берадиган ҳолда барпо этиш масаласи юзага келган эди. Аллоҳ таоло ушбу байтуллоҳни тез кунларда бунёд этилиб, халқимизга муборак айлашини насиб этсин!
https://t.me/ZamaxshariyUz_official