Мумбай Олий маҳкамаси Болливуд юлдузи ҳимоячиларининг аризасини қондирди ва уни товон пули эвазига вақтинчалик озодликка чиқаришга қарор қилди.
Маҳкама шу ҳафта чоршанба куни Салмон Хонни атайдан одам ўлдирганликда айбдор, деб топган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм этганди.
Салмон Хонни иши юзасидан якуний маҳкама жараёнининг шу йил июл ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ҳодиса 2002 йилда Мумбайда юз берган бўлса, бу иш билан боғлиқ маҳкама жараёни ўтган 13 йилдан буён давом этиб келади.