Қашқадарёда сартарошхонада шаръий никоҳ ўқиган домла қамоққа олинди.
Унда аёл эрини тўртинчи маротаба уйланаётганини айтиб, арз қилган.
Маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича туман судида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда аёл эрини тўртинчи маротаба уйланаётганини айтиб, арз қилган. Таъкидланишича, диний маълумотга эга бўлмаган фуқаро эркакка сартарошхонада шаръий никоҳ ўқиб, тўртинчи хотинига уйлантирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида никоҳ ўқиган К. исмли фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Yurtim UZ