“Болаликдан буйрак хасталигидан азият чекиб келдим¸ йиллар давомида врачлар берган дори-дармондан шифо топмадим. Қишлоқ дўхтирининг “эшак сути ичиб кўр”¸ деган маслаҳатига кирдиму¸ бор дардимдан 10 кунда халос бўлдим”¸ дейди ҳозирда Россиянинг совуқ ва нам иқлимида соппа-соғ ишлаб юрганини таъкидлаган 31 яшар Матëқуб.
Хоразмлик Матëқуб (исми ўзгартирилди – таҳр.)¸ ўз ҳикояси дардмандлар дардига даво топишига ëрдам беради¸ деган умидда Озодликнинг Эркин микрофонига ўз дарди ва унинг давоси тарихини ҳикоя қилиб берди.
"Йиллар давомида буйрак дарди¸ бел ва ошқозон оғриғидан қутулиш учун ичмаган дорим қолмади¸ аммо бундан бирор наф чиқмади. Қишлоқ врачлик пунктида ўтирган Қосим дўхтирнинг гапига кирдиму¸ 10 кун ичида бор дардимдан халос бўлдим"¸ дейди Матëқуб.