"Ахборот 24" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Тошкент вилоятининг Зангиота тумани географик жиҳатдан мамалакатимиз пойтахтига туташ бўлиб инвесторларнинг қизиқишини ортиради ва тақдим қилинган инвестисия шароитлари асосида энг қулай лойиҳаларининг танлаб олиш ҳуқуқини беради. Сўнги йилларда йирик савдо марказлари, бозорлар атрофида кичик ҳалқа йўлининг тумандан ўтган қисмида тирбандликлар юзага келаёрган эди. Айниқса Эшонгузар маҳалласи жойлашган ҳунармандчилик расталари, дўконлари ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари олдида ушбу ҳолатларни кўриш мумкин эди. Ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун жаҳон тажрибаси ўрганилди, машҳур архитекторлар фикри ўрганилди ва 2 босқични ўзига олган "Эшонгузар сити" қурилишига старт берилди. Эшонгузар қўрғонида бир неча йилларда бери асосий муаммо бўлган маркзага, қўрғонга кириш йўлни кенгайтириш масаласи бўлган. Шунга асосан бу ерда жойлашган 36 та турар жойлар ва 30 дан ортиқ нотурар жойларни бузилиш ҳисобига йўл қисми кенгайтирилади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz