Каттақўрғон туманида боғдорчиликка, мевали ва манзарали дарахтлар, пайвандтаг ва кўчатлар етиштиришга ихтисослашган «Чиғатойнинг файзли боғлари» фермер хўжалиги ташкил этилганига ҳали кўп бўлмади. 3 йил аввал 3 гектар ерда 3 киши билан иш бошлаган хўжалик ҳудуди бугунги кунга келиб 10 гектарга етди. Боғда 20 мингга яқин кўчатлар парваришланмоқда. Уларнинг аксарияти Америка, Европа ва Осиё қитъасининг турли давлатларидан келтирилган.