Россиядаги ўзбекистонлик талабалар: “1000 долларлик авиачипта бизга қимматлик қиляпти”
“Россия Федерациясининг Пятигорск шаҳридаги тиббиёт институти талабаларимиз. Ўқишимиз тугаган. Карантин даврида молиявий аҳволимиз танглашди. Авиачипта нархи 1000 долларга чиқди. Бу эса бизга қимматлик қилмоқда. Ўзбекистонда ҳам шароит оғирлашиб, ота-оналаримиз моддий ёрдам кўрсата олишмаяпти. Бизга арзон нархда чартер рейс ташкил этиб беришларини сўраймиз”.