Ўзбек муҳожири: Йўл очилса Ўзбекистонга кетаман! Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтишини тилайман!
Озодлик ўзбекистонликларнинг "изоляция" ҳолатидаги турмуш тарзи ва қийинчиликлари борасида лавхаларни беришни давом этади. Навбатдаги қаҳрамонларимиз - самарқандлик Махсумовлар оиласи. Жомбойлик 39 ёшли Шаҳноза Махсумова вояга етмаган 4 фарзанднинг онаси . Шахноза Москвада сартарош булиб ишлайди. У охирги бир ойда бошидан кечирган қийинчиликларини етти ухлаб тушига кирмаганини айтади.