Замон ўзгардими ёки одамлар,
Ҳайронман ҳар кимда турли хил ниқоб.
Етти авлодига бойликни ғамлаб,
Охиратга қараб кетмоқда шитоб.
Гуноҳга ботаяпмиз баъзимиз билмай,
Қўрқмайин қиёмат азобларидан.
Орқада қолаяпмиз суннатни қилмай,
Расулга эргашган асҳобларидан.
Расулуллоҳ суйган умматмиз бизлар,
Кўрмасдан севамиз ҳаммадан кўпроқ.
Тушда бир кўрсам деб бўзлайди кўзлар,
У мисли бир дарахт биз эса япроқ.
Афсуски не бўлди эй аҳли Муслим?
Амалсиз, савобсиз умматмиз гўё.
Сиртимиз гўёки Аллоҳга таслим,
Қалблардан жой олган ўтгинчи дунё.
Намоз йўқ, рўза йўқ, бошда йўқ рўмол,
Гуноҳу, харомдан қилмаймиз хазар.
Исломни ўрганиб кимдир эҳтимол,
Талашиб, тортишар э воҳ алхазар.
Ким учун дин бўлди ажойиб ниқоб,
Бойлигу, зар учун сотилди иймон.
Аллоҳ деб барчага қилишиб хитоб,
Кимларни алдади инсоний шайтон.
Кечиринг биз сизга бўлмадик лойиқ,
Тилимиз уммат деб сайрайди тинмай.
Кимлардир риёкор, кимлар мунофиқ,
Хақиқий Мусулмон бўлади қандай?
Гар топа олсангиз саволга жавоб,
Ишонинг сиз учун мана шу керак.
Бир ширин калом ҳам билингиз савоб,
Доимо Аллоҳ деб урсин бу юрак.
Мағзини чақингиз ҳар бир сўзимни,
Бу сўзлар сиз учун билингиз нажот.
Барчага дўст дея билгум ўзимни,
Шу сабаб қилурман ҳар замон ижод.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7