----
Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида
фарз қилингандир.(Нисо сураси; 103-оят)
Ҳар вақтда ҳам, ҳар намоздан кейин ҳам Аллоҳни зикр этиш тарғиб қилинади. Аммо бу одати каримада бу иш айниқса хавф намозидан кейин Зарур экани таъкидланмоқда.
“Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг”
Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба – нусрат сўралади.
Уруш тугаб, хавф-хатар кетиб:
Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Чунки хавф намозини ўқишнинг ҳожати қолмади.
"Тафсири Ҳилол" китобидан
Ғанимат тоқ кечалар
Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар» (Икки Шайх ва Термизий ривояти). Улар Рамазоннинг йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи кечаларидир. Ҳа, бу муборак кечалар ҳам Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир.
У қандай кеча?!
«Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир».{Қуръон 97:3} Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловоту тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади. Бу, шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир. Бундан ортиқ бу кечанинг яна қандай гўзал ва улуғвор фазилати бўлиши мумкин? Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокот кечаси. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб-китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга мухлис ҳолатида, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжлари ҳақида сўралса, ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким Қадр кечасини имон ва ихлос билан (ибодатда) бедор ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев