Ўзимдан кўпроқ дўстларимга ишонардим. Бирининг мартабасидан, бирининг мавқейидан, яна бирининг ақлу заковатидан фахрланар, уларнинг ютуқларидан ғурур туярдим.
Уларга хаддан зиёд ишониб юбордим чоғи кўпчилик орасида ноқулай аҳволга тушиб қолишни бошладим. Бирида ўйламасдан бир сўз дедим, бирида менинг дўстим шу ишга лойиқ-муносиб деб изнисиз номини тилга олдим. Натижада айбдорлик ва пушаймонлик хисси мени таъқиб этадиган бўлди. Қанча харакат қилмай хеч бирини унутолмадим, улар қаттиқ тошга айланиб, қалбимнинг бир бурчига ўрнашиб олди. Хатто улар шодлик, қувонч туйғуларини юрагимдан сиқиб чиқаришни бошлади.
Бир куни юрагимда бир уюм оғир ва кераксиз тошлар билан намозимни ўқиб тугатдим. Кейин дўстларимдан боплаб "қасд" олишни бошладим.
Аввалига улар учун хам, ўзим учун хам Аллохдан мағфират тиладим, гунохларимиз кечирилишини сўрадим. Сўнгра улар ва ўзимнинг хаққимга дуолар қилдим, уларнинг мавқейи, мартабаси, маърифати, мол-дунёсини зиёда қилишини, барчамизни дўзах азобидан сақлаб, жаннатда жам қилишини сўрадим.
Дуо ва истиғфорлар юрагимдаги тошларни эритиб, парчалаб юборишни бошлади. Хозир уларнинг ўрни деярли бўш. Энди менинг дўстим фалончи деб ғурур туйиш ва бунинг ортидан хомхаёлларга боришу охирини ўйламай иш қилишлар йўқолмоқда. Фақат дуо бор. Энди сўрайдиганим хам, суянадиганим хам Аллох.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев