~Бу воқеа ёз кунларининг бирида бўлиб ўтган эди, – дея сўз бошлади бир танишим...
~~~ Одатий иш кунларининг бирида эрта тонгдан ишга чиқдик. Ишхонамиз қишлоқ ўртасидаги бирин-кетин солинган ўн хонали ҳамда айвонли бинонинг тўртинчи хонасида жойлашган....
...~Хуллас, ўша куни эрталаб кимдир бирданига барча хоналарнинг дераза ойналарини эринмай синдириб чиқибди. Қизиғи шундаки, бу балодан фақат битта хона, яъни дадам ишхоналарининг ойнаси омон қолибди....
...~Маълум бўлишича, кечқурун ичиб олса, тутқаноғи тутадиган одамлардан бири мастликда шу ишни қилибди. Ундан нима учун бундай қилганини сўрашса
~~~“Шўхлик қилгим келди”, ~ деб жавоб берибди.
~~~“Ундай бўлса нима учун Айюбхон аканинг деразаларини синдирмадинг?” ~ дейишса, у шундай қизиқ гап айтибди:
~~~ “Мен ҳеч қачон бу деразаларни синдирмайман...
~~~Чунки мен отамдан эрта етим қолганман. Жуда кичик эдим. Ўшанда Ҳайит куни эди. Менинг пулим ҳам, эркалайдиган отам ҳам йўқ эди. Ўксиб бир четда турсам, бу одам: “Эй бола, бу ёққа кел”, – деб, менга пашмак олиб берган. Буни ҳеч қачон унутмайман...
...~Жабрдийда қўшниларимиз эллик-олтмиш минг сўмлик харажатга “тушишган” эди. Ақллари етади, барибир ундириб олишолмайди...
...~Мен бу воқеадан шуни англаб етдимки, дадам бу ойналарнинг пулини бир неча йил олдин арзимаган бир бўлак пашмак билан тўлаган эканлар. Демак, бу уч-тўрт сўм пулни дадам Аллоҳнинг “банк”ига қўйган эканлар. Ҳа, ҳайрон бўлманг. АЛЛОХнинг “банк”и шундай: Озгина пулни омонатга қўйсангиз, тез фурсатларда жуда кўп фойда оласиз. Унинг дунё банкларидан фарқи шундаки, фойдани фақат бу ҳаётнинг ўзида эмас, охиратда ҳам оласиз....
...~Унинг шундай омонат турлари борки, қўйган маблағингизни ўн баробардан етти юз баробаргача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ қилиб олишингиз мумкин. Маблағингизнинг кўпайиши ният ва ихлосингизга боғлиқ. Бу “банк” ҳамиша ҳимояда, уни ўғри тунамайди, унда ютқазиш йўқ. Таназзулнинг хавфи йўқ унда. Сармоя киритаман десангиз, марҳамат. Фойда қиёматгача “ҳисоб рақамингиз”га тушиб туради. Бунинг учун сиз банкнинг “Садақаи жория”, “Фойдали илм”, “Солиҳ амал” бўлимлари билан боғланинг. Банк эгаси жуда ишончли. Ҳақларингизни охиригача қайтариб беради. Бунга қуйидаги илоҳий ҳужжат асос:
فمن يعمل مثقال ذرة خيرا يره
“Бас, ким (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар”
(Залзала сураси, 7-оят).
...~Банкнинг пештоқига шундай деб ёзилган:...
~~~“Агар сизлар Аллоҳга “қарзи ҳасана” берсангиз(муҳтожларга эҳсон қилсангиз), У сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва(гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ шакур ва ҳалимдир”(Тағобун сурари 17- оят)....
...Шошилинг, маблағларингизни ишончли жойда сақланг...🌺
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев