Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
________Севимли таомларимиздан бири қозон-кабоб! 😍👍🤗
42 комментария
196 классов
♡______Қалбимиз кетган томонларга оёқларимизни ҳам етказ РОББИМ! 🥀
48 комментариев
15 классов
♡___Садақа қилинг, кафаннинг чўнтаги бўлмайди! 🕊
50 комментариев
6 классов
📝 ҚАНОАТНИНГ МЕВАСИ - ТОТЛИ..
Санобар биринчи фарзандини бағрига босгунча неча йилларни
кўз ёши билан ўтказди.
Тунлари Аллоҳга нола қилди.
Дугоналаридай бола боққиси, уни қучоғида эркалатиб ўтиргиси,
оналик бахти, завқини туйгиси келди. Нима қилсин, кутган нарсаси кечикарди...
Ҳатто, ундан кейин турмушга чиққан синглиси ҳам турмушга чиқиб, фарзандли бўлди.
Ундан аввал бешик қучоқлади.
Буни кўриб, ҳаваси келди.
Тўғриси, фарзандли оналарга ҳавасланиб, улар каби бахтли
бўлишга интилиб яшайверди.
Оила аъзолари, яқинлари ҳамиша Санобарга фарзанд тилаб,
дуо қилишарди. Бундан Санобарнинг кўнгли кўтарилар, дуолар ижобатини эса сабрсизлик билан кутарди.
Эзгуликнинг чеки йўқ экан.
Қаноат билан Аллоҳнинг марҳаматини кутиб яшаган бу жуфтликка ҳам Яратганнинг атагани бор экан.
Унинг ўғиллик бўлганини эшитганки инсон қувонди, кўзларига севинч ёши келди.
Санобар эса оналик бахтидан масрур...
Ўғлининг шўх-шодон кулгулари хонадонини нурга тўлдирди.
Бироқ,бошқа фарзанд кўролмаслиги унинг юрагини эзарди. Фарзанди ёлғизлигидан ўксинарди. Лекин битта бўлса ҳам фарзанд берди-ку, Аллоҳ.
Берганига шукрона келтирарди.
Болалик уй бозор, деб бежизга айтишмаган экан.
Бунга Санобар набиралари кўпайгач, яна бир бор амин бўлди.
Ёлғиз ўғли Рафиқжоннинг орқасидан мана, беш нафар набира кўрди. Уйи болага тўлди.
Бир вақтлар қизи йўқлигига афсусланарди. Энди эса катта набираси Барно ёнига кириб қолди. Айланиб, ўргилиб бувисига парвона бўлади. Келини Раъно эса кўнглидагидай келин чиқди.
- Онаси, ёлғиз фарзанд билан ўтиб кетамизми?- дея нолирдинг, - деди Мажид ака янги чақалоқни бешикка солаётган хотинига қараб.
– Мана кўряпсанми, шу ўғлимизнинг орқасидан бир этак набира кўрдик.
- Аллоҳга шукр дадаси, бизга яна атагани бор экан.
Набираларни кўрсатганига шукр.
Болаларим шунақа кўп бўлишини хоҳлардим. Аллоҳ набиралар орқали ниятимга етказди. Худо хоҳласа, буларни болаларимиз билан бирга камолга етказамиз. Уларнинг ёнида туриб, уйлаб-жойлашамиз, дадаси.
Ҳа, бу дунё сир-синоатга тўла. Қаноат ва шукрнинг меваси эса
ҳамиша тотли.
Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА..