МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
10-қисм
Анора жим бўлиб қолди. У бу ерлардан кетса балки Отабекни унутар.
-Мен укангга қарайчи, яна расм чизишга шўнғидими дейман. Рассомликдан нима фойда? Ҳеч тушунмайман шунга.
Малоҳат опа чиқиб кетди. Анора яна зулматли дунёсида ёлғиз қолди.
***
Отабек оила даврасида овқатланяпти.
-Оташ болам сену уйлантирсак дейман.
-Ойи...
-Нима ойи? Нима ойи? Менам набира кўрсам дейман. Анави ойимтилланг куттирди, натижа йўқ эди. Мана кетворди сени бу аҳволингни билиб. Қораси ўчсин илоҳим. Менам келинни қўлидан чой ичай дейман. Унингку алоҳида яшарди. Келинни шу уйга туширамиз.
-Зулайҳо.
Эрини сўзини бўлиб, Зулайҳо опа давом этди.
-Дадаси менам гапириб олай. Айни вақти ҳозир. Ўғлим Лобар яхши номзод. Оиласи ҳам баъмани. Ўзи ҳам чиройли, замонавий қиз.
-Ҳозир буни ўйлайдиган аҳволда эмасман.
-Уйлансанг ҳаммаси изига тушади. Ит ётиш мирза туришдан ҳам қутиласан.
Зулайҳо опа эрига чой қуйиб узатди.
-Ўзиз айтинг дадаси, уйланиши керакку .
Эри индамади.
-Ана укамни уйлантиринг ,- Отабек қандай рад этишни ўйларди.
-Сен қолиб укангни уйлайманми? Аввал ўз кунини кўрсинчи у.
Отабек индамади.
****
Козим опасини деворга тираб бўйнидан бўғиб олган.
-Кимга ўзингни кўрсатмоқчисан?
Лайло орага қўшилди.
-Ака ўзизни босинг. Ўлдириб қўясиз ҳозир .
-Лайло бор йўқол, тағин калтак ема яна.
-Эсингни ебсан Козим. Мен нима қилдим сенга?
Лобар зўрға хиррилаб гапирди.
-Бу туриш юрганингни кўрсам кейинги гал бу уйдан ўлигинг чиқади. Мол сўйгандек бўғизлаб ташлайман.
Козим опасини бўйнидан қўлини олди. Кейин хонадан чиқиб кетди. Лобар деворга суянганча ўтириб қолди. Кўзи ёшга тўлди.
-Опа йиғламанг
Лайло опаси тенгги ўтирди. Уни кўз ёшини артди. Лобар яна ўзини кучли кўрсатиб ўрнидан турди.
-Бекор қайтибман. Бу баттар асаб бўлибди. Нима жин урган уни.
-Опа...
Лайло гапиролмай жим қолди. Кейин гапирмаса билмаслигини тушуниб тилга кирди .
-Акамга бунақа кийинишингиз ёқмайди. Ҳар ҳолда бу ер чет элмас. У қанча эркаклар даврасида юради. Уни ҳам тўғри тушунинг.
-Сенам ўша вахший акангни ёнини ол.
Лобар силтаниб ўрнидан туриб кетди.
Лайло опасини ортидан тикилиб қолди.
***
Анора бугун операция бўлишини эшитиб ғалати бўлиб кетди. Бугун ё ҳаёт ё мамот. У бир умрга кўр бўлиб қолса нима бўлади? Наҳот умри зулматда ўтса?
-Ойи қўрқяпман.
-Нега қизим?
-Мен ... Бир умр шундай қолсамчи? Кейин нима бўлади?
-Болан ундай дема, ҳаммаси яхши бўлади.
Анора барибир тинчланолмади. Юрагида ҳавотир бор эди. Анорани операция хонасига олиб киргунларича ҳам анча вақт ўтди. Кийимини алмаштиришди. Бошига нимадир кийдиришди. Кейин юзига қандайдир суюқлик суртишди.
-Доктор аввал ҳам менга ўхшаш беморларни операция қилганмисиз?
-Жудаям кўп,- доктор бамайлиҳотир жавоб берди.
-Улар кўришганми?
-Ҳаммаси кўришган.
Доктор уни алдадими, ёки ростини айтдими Анора докторни юзидаги ифодани кўролмасди.
-Кўзингизга қизил чироқ кўринганида қўлизни қимирлатиб қўйсангиз мен тушуниб оламан.
-Хўп.
-Агар оғриқ берса ҳам билдиринг, оғриқ қолдирувчи томизиб турамиз.
-Хўп.
Анорани ётқизишди. Қўлларини икки ёнга боғлашди. Оёғини ҳам бўғлашди. Кўзларига қанақадир қурилмани жойлаштиришгани эсида
11-қисм
Кейин муздек сув қуйилдими, дори эдими билмайди.
-Қизил чироқ кўриняптими?
Афсус кўринмасди.
-Йўқ, - Анора умидсиз гапирди.
- Ҳозир кўринади тайёр туринг.
Доктор ҳотиржам жавоб берди. Бу ҳақиқат эди. Ўттиз дақиқадан ошиқ вақт ўтди. Кейин Аноранинг ўнг кўзида хира қизил чироқ кўринди. Хурсандлигидан қўлини кўтармоқчи эди боғланган қўли.
-Кўриндими?
- Ҳа.
-Оббо йиғлаш керакмас. Қани ўзизга келинг. Бизни ишга ҳалал берасиз .
Анора тинчланди. Шундан сўнг узоқ вақт яна нимадир қилишди. Неча бора совуқ суюқлик юзларига, қулоқлари томон оқиб тушди. Бекорга қулоғига пахта тиқиб қўйишмаган экан. Ўнг кўзида иш тугалланди шекилли кўздан темирни олиб бинт билан ёпиб, пластирь ёпиштириб қўйишди.
-Кўзизни очманг илтимос.
Анора хўп дегандек қўлини зўр ишораси билан тушунтирди. Кейин чап кўзидаям ҳудди шу амалиётлар олиб борилди. Анорани тинкаси қуриди. Лабига сув томизиб туришди.
-Ана ҳаммаси яхши. Энди сизни ҳамшира палатага олиб боради. Кўзизни ёпиб қўйибмиз бинт билан. Асло оча кўрманг.
-Хўп.
Ҳамшира Анорани қўлидан ушлаб хонага олиб борди. Краватга ётқизиб дори томизди.
-Ухлашга ҳаракат қилинг. Икки соатдан кейин келиб яна дори томизиб кетаман.
Анора бош силкиди.
***
Отабек болаларга тест ечишларида йўналишлар бериб боряпти.
Баъзиларини ёнига чақириб савол жавоб қилди.
- Эртага китоб дафтарларни териб олиб имтиҳон ўтқазамиз. Ҳамма тайёрланиб келсин.
-Хўп.
-Бўлмаса ҳаммага жавоб .
Отабек хонадан чиқиб ўз кабинетига кирди. Ҳаёли яна Анорага кетди. Уни илк бор институтда кўрганди. Ўшанда Отабек битириб кетган бўлиб дипломини олишга борганди. Анора эса биринчи курс талабаси эди. Зинадан чиқишда олдиндан чиққан қизни кўриб тўхтади. Қиз унга йўл бўшатиб бермади. Отабек эса қаршисида турган қизни кўриб тили айланмади. Қиз ҳам бир оғиз сўз демай жим тураверди. На ёнга ўтди, на ортга қайтди. У афтидан Отабекни йўл беришини кутяпти.
Отабек эса мум тишлаган, бу чарос кўзлар, сутга чайилгандек оппоқ юзлар, қайрилма киприклар қалин камон мисол қайрилган қоп қора қошларга теккудек турибди. Қаҳваранг кўзлар, ҳудди шу рангдаги сочларга ўзгача уйғунлик касб этганди.
-Йўл беришимни кутяпсизми?
Отабек бир муддар термулиб тургач тилга кирди. Қиз эса ҳамон тикилиб турибди.
12-қисм
-Гапирмайсизми?
Ҳамон жимлик. Аммо Отабек қизни олдидан кетолмади.
-Тилингизни ютдингизми?
Қизни юзи буришди. Жимгина тушмоқчи эди йигит йўл бермади. Қиз кўзларини катта очиб йигитга қаради. Кейин йигитни туртиб пастга тушиб кетди. Отабек нега келганини унутиб қизни ортидан юриб кета бошлади.
-Ҳой тўхтанг.
Шу вақтгача қиз зотига қизиқмаган, доим илм олиш билан банд бўлган йигитни бу қиз тамомила шошириб қўйганди.
-Мени эшитяпсизми ўзи?
Эшикдан чиқишгач қизни ўзига қаратди. Қизнинг қошлари чимирилган.
-Биласизми шу вақтгача ҳеч кимни севган эмасман. Аммо сиз... Бир кўрганимдаёқ юрагимга олов ёқдингиз.
Қиз кетмоқчи эди яна йигит қўймади.
-Бирор нима денг
Ахийри телефонини олиб, ёзиб йигитга жавоб берди.
-Мен гапиролмайман. Мени тинч қўйинг
Отабек оний лаҳзаларда бу жавобни кутмаганди. Аммо ўзини тез қўлга олди.
-Буни аҳамияти йўқ.
Қиз унга қараб туриб кетиб юборди. Аслида Анора икки кундан бери томоғи бўғилиб овози чиқмай қолганди. Йигитдан қутилиш учун яхшигина пўстагини қоққан бўлардию, аммо овози ҳалал беради. Умрида биринчи марта овози сабаб жим қолди.
Эртаси куни Отабек яна келди. Туни билан ўйлади, қизни ҳаёлидан чиқаролмади.
Эрта тонгданоқ чарос кўзни йўлини пойлади. Бу гал қиз кечагидан фарқли равишда умуман бошқа стилда кийиниб келганди. Йигитни ҳатто танимади ҳам.
-Салом.
Отабек Анорага салом берди. Қиз унга ҳайрон қаради.
-Менга овозингиз йўқлигини аҳамияти йўқ. Сизни бир зумга ҳам ҳаёлимдан чиқара олмаяпман.
Ўта жиддий йигитни бу изҳори аслида кутилмаган ҳолат эди. Анора индамай ўтиб кетмоқчи эди, Отабек яна уни қўлидан ушлаб қолмоқчи эди, қиз силтаниб ўтиб кетди.
Отабек узоқ уринишларидан сўнг қизни ўзига қизиқтира олишга эришди. Анора йигитни устидан ичида қотиб куларди. Аммо томоғи яхши бўлган бўлса ҳам ўйинни давом эттирди. Қизнинг ҳаммадан ажралиб турувчи яна бир ҳислати, уни дугонаси йўқ эди. Институтдан гунг қиз ҳақида эса ҳеч ким маълумот билмасди. Бешинчи кун деганда бу хира пашшадан қутилиш нияти Анорада кучлилик қилди. Йўлидан чиққан йигитга қайрилиб ҳам қарамади.
-Салом.
Аммо қиз уни назарга ҳам илмагани жахлини чиқарди.
-Тўхта.
Анора тўхтамади.
-Сенга айтяпман.
-Нима дейсан?
Отабек овозга ҳам цехрланиб қолди гўё. Бу гўзал ҳилқатга овоз шунчалср мос тушгандикииии, бетакрор эди.
-Сен гапира оласанми?
-Озгина мияни ишлатганингда буни сезган бўлардинг. Мени тинч қўй.
13-қисм
Отабек тахтадек қотди. Қизни бунчалар захарлиги ҳаёлига ҳам келмаганди.
-Нега гапиролмиман дедингиз?
Анора индамай институт томон югуриб кетди. Отабекни эса фикри қатъийлашди. Суриштирув ишларини ўша ондан бошлаб юборганди. Анора жуда қайсар, ўта кетган феъли тор қиз бўлиб, ҳақиқатдан уни бирорта дугонаси йўқлиги ажабланарли ҳол эди.
-Ўғлим бир марта кўрган қизингни уйига совчи бўлиб боравераманми?
Она бола суҳбатлашиб ўтирганда Отабек муддаосини айтганди. Онасини жавоби шу бўлди.
-Ойи мени биласиз. Бошқа гапим йўқ.
Отабек ўрнидан туриб кетди. Эртаси куни эса яна қизнинг йўлини тўсиб чиқди. Анора кўрмагандек ўтиб кета бошлади. Отабек аввалги қилиғини такрорлади.
-Йигитинг бўлса айт тинч қўяй?
Бир муддат жим турдида давом этди.
-Тинч қўёлмас экан. Ёшлигимдан меники бўлган нарса меники бўлган. Ҳамон шундай.
Анора аҳмоққа қарагандек қарадида истеҳзоли кулди.
-Вооой билмапман нарсалигимни. Зўравонлигингни бориб бошқасига қил. Умуман қайси гўрдан йўлиқдим сенга. Нима бало гапга тушунмайдиган одамсан.
-Менимча сен билан анчаааа тарбиявий соат ўтамиз бу кетишда.
Отабек қизга қараб қош учирди. Анорада ўзгариш кузатилмади.
-Ўзингга юқори баҳо берма. Ҳаммаси сен истагандек бўлавермайди.
-Агар бўлсачи? Кел гарров ўйнаймиз.
-Ҳеч қачон.
Анора қўлини тортиб олмоқчи эди уддалай олмади.
-Қўрқяпсанми ютқазишдан?
-Ҳм, сенданми? Мен ҳаётда бировдан қўрқмайман.
-Унда нега гарровдан қочяпсан?
-Сен менга кимсанки сен билан гаров ўйнасам?
Анора паст кетмасди.
-Ўзингга ишонмайсан.
Отабек нишонга урди.
-Бекорларни айтибсан. Гарров бўлса гарровда. Ҳаётда мен бирровга ютқазган эмасман. Бекор қиляпсан шуни.
-Унда келишдик, мен айтгандек бўлса чизган чизиғимдан чиқмайсан.
-Кўнглимни кўчаси, ўргилдим. Агар мен ютсам, кимга десам ўшанга уйланасан.
-Келишдик.
Отабек қўл узатди. Анора бир оз қараб турдида қўлини чўзди.
-Омад сенга гўзалим. Бу кўўўп керак бўлади.
-Омадингни ўзингга асраб қўй.
Анора тез тез юриб у ердан кетди.
Отабек қизнинг қайсарликларини эслаб кулиб қўйди.
-У мен билан мажбуран яшаб юрган аслида ҳам.
Йигит жахл билан столни мушт урди.
***
Анора қоронғу зулматга ўрганиб қолгани учун кўзларини очишни ҳам ўйлаб кўрмади. Анча вақт ўтса ҳам уйқуси келмасди. Ҳаёт мамот масаласи турганда уйқу келармиди?
-Анорахон уйғоқмисиз?
Докторни овози эшитилди.
-Ухлаганим йўқ.
-Энди кўзизни очамиз. Бошида бироз хира кўрасиз. Бу нормал ҳолат. Бир ҳафталарда ўз меёрига тушади.
Анора ҳаяжонда, юраги дукиллаб урарди.
-Қани кўзизни очмай туринг. Пардани туширинг.
Офталмалог ҳамширага буюрди. Ҳамшира дарров пардаларни туширди. Анорани кўзидаги бинтлар олинди.
-Ана энди секин очинг кўзингизни.
Анора очмай тураверди.
-Қўрмай очинг.
Қиз жуда қўрқарди. Яна зулматга тушиб қолишдан, дунёни кўролмай қолишдан қўрқарди. Аста кўзини очди. Яна ҳамма ер қоронғу.
-Қоронғу.
-Ҳадеб йиғлайвераркансизда? Пардаларни секин очинг.
Ҳамшира пардани бироз суриши билан Анора ёруғликни кўрди. Тиниқ бўлмаса ҳам кўзига ёруғлик кўринди.
-Мен... Мен кўряпман.
-Яна бир бор кўриш бахти билан табриклайман. Энди эса яна дори томизиш керак. Қани ётингчи.
14-қисм
Анорани укаси Анзур расм чизяпти. Чизган расмларини дарровда тескари ўгириб бошқасини чизади. Онаси Малоҳат опа ҳовли супуряпти.
-Анзуууур бу ёққа қара.
Анзур мўйқаламни ташлаб ташқарига чиқди.
-Лаббай ойи.
-Бор қўйларга қара. Мараб ётибди. Ўзингдан билиб хабар олмайсан. Шу расмдан нима фойда сенга?
Анзур гапирмади. Жимгина қўйлар турган оғилга ўтиб кетди. Анзур ҳали ўн икки ёшда. Онасини Анорадан кейин узоқ кутилган фарзанди. Дилбар эса бошқа дунё, Анорани опаси бўлиб узоқроққа эрга тегиб кетган. Шунинг учун кўпда келолмасди.
-Келинойииии.
Дарвозадан кимдир чўзиб чақирди.
-Ҳозир.
Малоҳат опа супургини ташлаб дарвоза томон югурди.
-Лаббай.
Дарвоза олдида турган икки йигитни Малоҳат опа танимади.
-Ассаламу алайкум янга. Яхшимисиз? Тоғамлар яхшиларми?
-Шукр. Сизларни танимайроқ турибман.
Орқадан Анзур дарвоза олдидаги одамларга бир назар солиб хонасига кириб кетди. У қўйларга нари бери ўт ташлаганди.
-Биз саҳоватдан келдик. Эҳсон қилувчиларданмиз. Сизларни кимдир ёзибди.
-Йўғеэе, биз муҳтож эмасмиз.
-Бизга хабар беришган. Мана бу пуллар сизга аталган.
Малоҳат опа ҳайрон бўлди.
-Воой бу пулни ололмайман. Ростданам муҳтожларга олиб боринг.
-Биз ундай қилолмаймиз. Олинг илтимос.
Малоҳат опа довдираб қолди. Кейин қизи операция бўлгани эсига тушди.
Аста пулга қўл чўзди. Ҳозир уларга пул керак. Қизи витаминга бой овқатлар ейиши керак.
-Майли оламан.
-Мана бу ерига бармоғизни босинг.
-Нега?
-Ишончи бўлиши учун опа. Ҳозирда кўпчилик бизни фирибгарга чиқаряпти.
-Воой ўлмасам. Ҳам ҳизмат, ҳам тухмат денг.
-Ҳа опа шундай. Иложи бўлса паспортизни олиб чиқинг. Расмга олайлик. Бизга далил керак.
-Ҳўп ҳозир.
-Пулни олиб кираверинг.
Малоҳат опа кириб пулни санади. Бир миллион экан.
-Яхши бўлди, Анора келгунча бозорлик қилиб келаман.
Малоҳат опа паспортини чиқарди, йигитлар уни расмга олди. Ҳатто телефонга қаратиб видеога ҳам олишди.
-Бўлди опа, энди бизгаям гап тегмайди.
-Умрингиздан барака топинг. Савоб ишга қўл урибсизлар.
-Майли келинойи биз кетдик, кўп ушланиб қолдик.
Йигитлар кетишди. Малоҳат опа оғзи қулоғида кириб кийимини алиштирди.
-Бозор бориб келаман.
***
Шодиев Солиева иши бўйича терговни давом эттираяпти. Ҳамон силжиш йўқ.
-Ерга киргандек ҳеч қаерда жиноятчи йўқ. Демак у жуда пухта. Бир инсонни ўлдириб бемалол юришидан буни билса бўлади.
Менам анойи эмасман. Арқонни узун ташлаб ўша ҳудудни кузатувга оламан.
Шодиев ўзича харита тузиб чиқди. Кейин биринчи борадиган жойини белгилади.
-Шу жойдан бошлаймиз.
***
Анора кўзи кўришни бошлагандан кейин уйга келиб илк қўлига олган нарсаси Отабекни суърати бўлди.
-Сизни соғиндим.
Йиғлаб юборди.
-Сизсиз яшолмайман, жоним оғриб кетяпти. Бунга ишонгим келмайди. Наҳот бирга қилган орзуларимиз армон бўлса? Наҳот мени ярим йўлда қолдириб кетдингиз?.
Анора суратни қучиб йиғлади. Кечга яқин эса онаси бугун бўлган ишни айтиб берди.
-Аслида пулни олмасдим. Кейин ўйлаб қарасам олмасам бўлмайди. Кимдир сени операция олиб борганимизни айтган, булар шунга келган деб ўйладим .
-Ойи шунчалар қийнаб қўйдимми сизларни?
Анора хафа бўлиб гапирди.
-Бу муҳиммас қизим. Муҳими кўзинг кўряпти. Сен яшаяпсан. Қолгани сариқ чақалигам аҳамиятга эга эмас.
Афсуски қувончлари узоққа чўзилмади. Икки кун ўтиб почтадан хат келди. Хатда Малоҳат опа номига ўттиз миллон пул олинган бўлиб, кредитни ҳар ойда неча пулдан тўлаш ёзилганди. Малоҳат опани боши айланиб деворни ушлаб қолди.
15-қисм
Отабек аламини ишдан олди. У аввалгиданам қаттиққўл ўқитувчи бўлди. Ҳар бир ўқувчиси ундан ҳайиқиб турарди. Олим ака бундан хурсанд бўлди.
- Сенга ёрдамчи олмасам бўлмайди чоғи.
-Олишингиз керак. Марказда шунча одам бор. Аммо бирортасини компьютер бўйича зўр деёлмайман. Бизга чаққонгина компьютерда ёза оладиган котиба керак.
-Излаймиз, маъқулини ишга оламиз.
Олим ака Отабекни елкасига қоқиб қўйди.
-Яқинда бошқа бинога кўчамиз. Бу ер кичиклик қиляпти. Бизни ўқув марказимизга талаб юқори.
-Янги жой гаплашдингизми?
-Ҳа, тайёр, бекатга яқин жой .
Олим ака ва Отабек гаплашганча ташқарига чиқишди.
-Мени бир танишим бор гаплашиб кўрай, агар рози бўлса сизни у билан таништириб қўяман,- Отабекни эсига Лобар тушди. У ишидан нолиб турганди.
-Хўп.
Отабек кетди. Олим ака уни ортидан хўрсинганча қараб қолди.
***
Лобар онасига нолияпти.
-Ойи бу Козимингизга бирор нима денг, ҳиқилдоғимга келди.
-Нима деди сенга?
-Кийимимга гапиради, кўчага чиқсам гапиради.
-Қассобликни танлагандан бери у шунақа асабий бўлиб қолган.
-Дадам тирик бўлсалар менга гапиргани қўймасдилар уни.
-Бас қил. Ҳали сенга ёмон гап гапиргани йўқ.
-Бу уйдан кетиб қутилам шекилли бу ўғлиздан.
Лобар зарда қилганча чиқиб кетди. Ҳар куни Лобар ва Козим ўртасида ғиди биди. Лобар укасига бўйин эггиси келмайди. Чет эл ҳаётини уни бутунлай ўзгартирган, укасини гапларини назарга илмайди.
***
Малоҳат опа бошини боғлаб олган. Анора уни олдида дори ушлаб турибди.
-Ичиб олинг ойи.
-Қизим энди нима қилдик? Даданг билса ўлдиради мени.
-Ойи ҳаммаси яхши бўлади. Ўйланманг.
-Нега дарров ишондин. Лаққа тушиб ўтирибман. Уфффф.
-Ойи ички ишларга ёзиб берамиз уларни.
-Даданг билмаса бўлгани. Даданг билса мени соғ қўймайди.
Малоҳат опа яна йиғлади. Анорани боши қотди.
-Ойи мен ишга кетаман. Шаҳарда иш кўп, ўқишимни давом эттириб, ҳам ишлаб, сизга пул юбораман. Ҳар ой кредитни тўлайсиз.
-Йўқ қизим. Сен эмди оёққа турдинг. Бундай қилолмайман.
-Ойи мен барибир ўқишга кетардим. Рост дадамни феъллари тез, буни эшитсалар жахллари чиқади. Айтилган муддатгача ойма-ой тўлаб борамиз.
-Тўлай оламизми?
-Тўлаймиз ойи, менга ишонинг. Мен шаҳарга кетиб жойлашиб олгунимча анча ўзимга келаман. Қолганидан хавотир олманг. Мени яхши биласиз.
Малоҳат опа жим қолди. На рози бўларди, на рад этарди. Анорани эса виждони қийналарди. Ҳаммасига ўзини айбдор санарди.
***
Отабек уйида кино кўриб ўтирибди. Бирдан Лобарни ишга чақириш кераклиги эсига тушди. Телефонини олиб қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Лобар яхшимисан?
-Яхши.
-Иш керак деб айтгандинг. Бизга котиба керак.
-Майли бораман. Қачон борай? - Лобарни бу гапдан боши осмонга етди.
-Эртага, сенга манзилни ташлаб қўяман.
-Хўп.
Улар хайрлашишди. Лобар ширин ҳаёлларга берилди.
-Ана Отабекни олдида ишлайман, қалбига йўл топишим ҳам осон кечади.
***
Бугун ўлжасидан кўнгли тўлган "Аждар" ўз қўналғасига қадам ташлади. Қўлидаги сумкани стол устига "тап" эткизиб ташлади.
- Чиябўри саначи қанча чиқаркан?
У шотирига буюрди да креслога ўзини ташлаб сигарета тутатди.
- Омадим келиб турса қолгани чўт эмас.
- Терговчи "хит" олибди.
- Изни ёқотмаганмисан?
- Издан топишолмайди. Аммо у бизни худдудда изғияпти.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2