12-қисм.
ТУЗОҚ.
Улар "Тошкент" меҳмонхонасига жойлашгач, Аҳаджон ул-бул сотиб олиш учун
бозорга кетди. Омонулла бўлса яна бирор "Подключ" уй қурадиган учраб қолар деган умидда "Ўрикзор" сари йўл олди. Чунки у "тафтиш" ишлардан чарчади. Энди кўнгил ёзиб "разведка" қилиб келади.
– Кечирасиз, ока – деб қолди шу пайт юз тузилиши, кўзининг ўйнаб туришидан
пихи қайрилмаган хўрозга ўхшаган бир йигит ён киссасига бир нимани солиб қўяркан, – Сиз мабодо хорижга ишга гуруҳ тузаётган Шокир Қурбоновичмасмисиз?
Омонулла бундай ҳолатда ҳеч қачон "Йўқ" дейишга одатланмаганди, балки ўз
тактикаси бўйича иш тутиб суҳбатдошининг мақсад ва муддаосини обдон ўрганар. Мабодо фойдали таклиф бўлса, шундоқ "қармоғи"ни ташлаб қўя қоларди. Ҳозир ҳам шундай бўлди. "Демак, хорижга одамларни ишга юбориш ғояси. Ёмонмас.
Кам ўрганилган янги соҳа. Иннайкейин "конкурент ташкилотлар" деярли йўқ ҳам. Иш қилса бўлади", – дея фикран хулоса қилди у.
– Ҳа, нимайди? – деб сўради Омонулла атайин томоғини қириб теварак-атрофга
"шпионлар" йўқмикан, дегандек олазарак қараб олган бўлиб.
– Эй бормисиз, ока? Эрталабдан буён сизни кутаяпман-да, – деди учар йигит қўлини бериб.
– Менинг тўғримда сизга ким айтди?
– Шодиқул.
– Қайси Шодиқул? – дея гўё синовчан тикилди Омонулла.
– Ўтган йили Туркияга одам жўнатган экансизлар-ку. Ҳалиги қўнғиз мўйлови бор,
сариқ...
– Э, ҳалиги ўзиям туркларга ўхшаб кетадиганми? Қани ўзи, келмадими?
– У Эмиратга одам олиб кетди. Менга "Шокир акага учрашинг. Кипрга 20 та одам
керак. Москва орқали оформит қилсин, қолганини ўзи билади", деди. Мен ҳам ўртада, тирикчилик дегандай, ўзингиз тушунасиз-ку.
– Хўп яхши, – деди Омонулла босиқ, бир сигаретани олиб уни шошилмай, обдон
тутатиб оларкан, яхшилаб, ҳузур қилиб йўталган бўлиб, сўнгра бир четга чаксадек қилиб тупуриб ҳам қўйди. Чунки сигарета тутатиб олиш учун кетадиган бу ҳар сония бу салмоқли жараён.
Бу қисқа фурсатда улкан режалар тузса бўлади.
У яшин тезлигида фикр юрита бошлади: "Бундан қандай наф кўрар эканман, ўзи? Яна одамларни алдаб пулини оламанми ёки холис беминнат хизмат қилибми?"
– Хўш... Одамингиз борми? – деди "Шокир Қурбонович" синовчан.
– Ҳа албатта-де! Мен 10 кишини топиб қўйганман, ҳар бири 1000 сўмдан беришга тайёр. Сизни қидириб юрувдим.
– Демак, Москва орқали, денг.
– Ҳа-ҳа, Москвага билет олиб, сизларни ўзим кузатиб қўяман, у ёғини ўзингиз
биларкансиз-ку.
– Ҳа, тўғри, – деди Омонулла яна ўйчан сигаретасини чуқур тортиб оларкан. "Нима қилсам экан. Бор таваккал қилайинмикин? Хўп, Москвага бораман.
У ёғи-чи?... Ўйлаб кўришим керак, шекилли".
– Бўлмаса, бундоқ қиламиз, дўстим, – деди "Шокир Қурбонович" жиддий,
Ҳайдаралининг елкасига худди эски қадрдон биродарлардай қўлини қўйиб.
– Мен ҳозир сизга ўхшаган бир жўрамни кутаётгандим. У киши билан биз 15 кишини эртага Кореяга жўнатаяпмиз, сиз ҳали кечки пайт "Тошкент" меҳмонхонасининг ресторанига ўтиб боринг.
Мен сизни 18-00 да бар рўпарасидаги ўринда кутаман. Қиттай-қиттай қилиб,
ишларимизни бир режалаштириб оламиз, нима дедингиз?
– Маъқул, ока. Мен унгача яна 1-2 та клиент қидириб кўраман.
– Ҳеч бўлмаса 15 та бўлсин, уринганга яраша, хўпми?
– Хўп бўлади. Бу ёғини менга ўзингиз келиштириб берсангиз бўлганида, ока.
– Хўп, қанча беришим керак бўлади?
– От билан туя бўлармиди. Эл қатори 10 фоиз-да, окажон.
– Эҳ-ҳа, намунча кўп?! – деди атайин Омонулла.
– Ҳа энди мижоз топишниям ўзи бўлмайди-ку!
– Ишқилиб бу ёғи ҳаммаси жўялими?
– Ҳа албатта, ока. Ҳаммасининг ҳужжатлари пухта тайёрланган, ишончли,
гарантияси бор, ока.
– Бўлмаса, ҳали келганингизда ҳамма ҳужжатларни ҳам ола келинг-чи, бир танишиб чиқаман.
– Хўп бўлади. Ҳалиги... пулларини-чи?
– Ие, албатта-да. Пулсиз мушук офтобга чиқармиди, қизиқмисиз?.. – деди Омонулла гўёки ҳайрон бўлиб.
– Иккитаси ҳали беришгани йўқ эди-да.
– Кимлар экан улар?
– Ҳа, бир эр-хотин, вилоятдан келишган. Улар уйимизни сотайликми, йўқми деб
иккиланишиб туришганди.
– Ие, ҳали сиз менга пишмаган ишни тўғриламоқчи бўлаяпсизми? Бунақаси тўғри келмайди, окаси.
– Бўпти, мен ҳозир уларникига бориб, борини бор, йўғини йўқ қилиб келаман.
– Шодиқулнинг дўстлари бир сўзли, жиддий бўлишарди, шекилли, – деди Омонулла пичинг қилиб.
– Бўлди, ока, ҳаммаси жойида бўлади. Мен сизга ҳали кечки пайтга 10 кишининг
ҳужжати ва пулини "есть" қиламан.
– Хўп, кўрамиз. Хуллас, сиз билан "Тошкент"да кўришамиз.
Омонулла меҳмонхонага қайтиб келди. Энди у қандай бўлмасин Аҳаджонни
қайтариб жўнатиш режасини тузарди ва Олимиддинга ҳам қўнғироқ қилиб қўйишга қарор қилди.
Шу туфайли ётоғига кирди-да "раис" кийимини ўз кийимига алмаштириб
хонасидаги телефондан туриб Бошқўрғон АТСини улаб беришларини сўради. Телефонни тезликда улаб беришди.
– Алло, АТСми? Қизлар, илтимос, мен Тошкентдан Омонулла Жўраевичман. Менга тезда ижроқўмдаги ташкилий бўлим бошлиғи Олимиддинни улаб беринглар.
– Марҳамат, гаплашинг, – деди телефонисткалардан бири.
– Алло, Олимиддин, мен Омонулла акангизман... Шунақа бўп қолди, менинг тезда етиб келишимни буюришди. Бу ёғини ўзингиз якунлаб, хулосани ёзиб қўйинг. Худо хоҳласа, ишларнинг ҳаммаси жойида. Сўраганларга "ҳаммаси яхши якунланди" деб айтинг. Бемалол ишларини қилаверишсин... Ҳа айтмоқчи, анави мактаб қурилишини бу ерда назоратга олиб қўйишди.
У янги ўқув йилига очилиши керак экан.
Очилиш маросимига катталарни ўзлари боришаркан. Фаоллар йиғилишини ўтказиб, тегишли ташкилотларнинг ҳаммасини жалб қилинг, хўпми. Асовиддин Оловиддиновичга ҳам шахсан тайинланг. Мана шу иш у кишига шахсан имтиҳон бўлади, тушунарлими.
Қурилишнинг бориши тўғрисида ҳар 10 кунда менга шахсан ҳисобот, ахборот бериб турасиз... Яна бир гап. Анави Оқбердиевнинг ўрнига Аҳаджонни тайинланглар, хўпми?
...Ҳа, ўша ҳайдовчини. Яхши бола. Хўп, мен ҳозир мажлисга кириб кетяпман, вақтим зиқ. Кейинроқ қўнғироқ қиламан. Болтавой ака, Мафтунахонларга менинг узримни айтиб қўйинг. Мен тез кунда бориб қоламан... Хўп, хайр!
Омонулла гўшагини қўйиши биланоқ эшик тақиллади. Остонада бир талай
пакетларни кўтариб олган ҳолда Аҳаджон турарди.
У қуюқ салом бериб нарсаларини бир четга қўйди. Улар ўзаро ҳол-аҳвол сўрашдилар. Аҳаджон аланглаб Мирбадал Боқиевични қидирди.
– Мирбадал Боқиевични жўнатиб юбордим.
– Ие, нега? – деди ажабланиб ҳайдовчи.
– Мазалари қочиб қолди. Касалхонадан ўзлари рухсатсиз чиқиб келган экан. Санитар машинада шифокорлар назоратида жўнаб кетди.
– Ёмон бўпти-ку!.. Мен ҳам у кишига айтгандим ўзи, – деди ҳайдовчи хавотир
бўлиб.
– Шунинг учун сиз ҳам ҳозироқ кетаверинг. Тўғри шифохонага боринг, хўпми?
– Хўп бўлади... Бўлмаса, мен борай. Мана бу нарсаларни сизга, ҳалиги...
– Ҳа, ҳаммасидан хабарим бор, – деди Омонулла жиддий, – Мирбадал Боқиевич сиз ҳақингизда менга айтдилар, Худо хоҳласа, Тошқўтонни ўзингиз бошқарасиз.
– Э яшанг, ака, омон бўлинг, илоҳим бир умр хизматингизда бўлай. Мана буни... – деди Аҳаджон ён чўнтагидан қоғозга ўроғлиқ "бир нарса"ни чиқариб. Олиб қўйинг, оз бўлсаям...
– Э қўйинг, кераги йўқ эди буни, – деди Омонулла ва беихтиёр қалтироқ қўли
қурғурни узатиб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
Аҳаджон хурсанд бўлиб чопиб чиқиб кетди. Омонулла яна бир савоб иш қилганидан ғурурланиб қўйди ва бир нима "ярқ" этиб ёдига тушиб, Аҳаджоннинг ортидан чопиб чиқди. Хайрият, у лифтни кутаётган экан.
– Аҳаджон, тўхтанг, мен ҳозир, – дея Омонулла хонасига кирди ва ижроқўм
раисининг уст-бошларини бир пакетга жойлаб, сумкасидан нотариус тасдиқлаган шартнома ҳужжатларидан ҳам бир нусха олди.
– Мана бу пакетни Мирбадал акага, бу ҳужжатларни бўлса, Олимиддинга беринг. У тегишли ташкилотларга бериб қўйсин. Мирбадал акага мендан салом айтинг, кейин "текширувлар, Худо хоҳласа, яхши якунланибди", – деб қўйинг, хавотир олишмасин, ҳаммаси ўз амалларида ишларини хотиржам давом эттираверишсин, хўпми.
– Хўп бўлади.
– Кейин айтингки, Тошқўтондаги мактаб янги ўқув йилига битиши керак экан денг. Бу сизга ҳам раис сифатида юқоридан топшириқ бўлади, тушундингизми?
– Тушундим, бажарамиз!
– Хўп энди боринг, хайр.
Омонулла хонасига қайтиб кириб, чўнтагидан "колхознинг янги раиси" берган
нарсани олди.
– Хайрият, "командировка харажатларим" чиқди, – деди у мамнун ва пакетни
ичидаги коньякни олиб очди-да, беихтиёр бир қадаҳини томоғидан ўтказиб юборди. Энди яна бир оз тирикчиликка пул топса бўлгани. Худо хоҳласа, пул ўз оёғи билан келаман деб турибди-ю. "Тавба, одамлар шунақаям лақмамикин-а? "Лақ" этиб ишонди -қўйди-я...".
Омонулла ювиниб, тараниб, бир оз мизғиб, кечки пайт башанг кийиниб, очилган
коньякни олди-да, меҳмонхона ресторанидаги одатланган жойига бориб ўтирди. Таниш официант қизга эса егулик ва газак буюрди.
Эллик грамм отиб олгач, ҳузур қилиб сигарета тутатди. Паға-паға тутунлар ортидан кириб келаётганларни бир-бир кузата бошлади. Шу зайл Олимиддинни эслади. "Яхши йигит экан, бечора. Масъулиятни жуда яхши ҳис қиларкан. Унинг келажаги порлоқ кадр, чунки унинг Омонулла Жўраевичдек "орқа"си бор", дея фикр қилди Омонулла кулиб. Икки марта қаторлаштириб ичилган коньяк ўз таъсирини ўтказаётганди. Унинг кўз ўнгида содда ва меҳмондўст Болтабой ака
намоён бўлди. "Эй шайтон, қаерга қочиб кетдинг? Етти пуштимдан қолган обдастамни нега олиб кетдинг?!" – дея нафрат билан қарагандай туюлди. "Ёлғончи! Мен бўлса, сизга умид қилаётгандим", дегандай бўлди Мафтуна ҳам.
"Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўша идишни бекор олиб келдим-да.
Ишқилиб, бошимга бало орттирмасам бўлгани эди", – деди у хаёлан Болтавой аканинг: "Бу обдастани тўрт марта ўғирлашган экан. Лекин ҳар сафар уни олиб кетганларнинг бошига кулфат тушгач, ўзлари уни қайтиб олиб келишган экан" деган сўзларини ёдига олди.
– Оббо отахон-ей, жа опқочар экан-да, – деди Омонулла кулимсираб. Лекин
юрагининг аллақаерига ғашлик чўмди. "Худо хоҳласа, ўша ноёб идишни мен уйимнинг тўрига илиб қўйиб қўяман.
Бу менга амалга оширган энг катта ишимдан эсдалик бўлади.
Бу идиш мен учун 300 минг сўмга тушди. Лекин чолнинг ҳамма орзу-ниятларини амалга оширдим. Ўзимга қойилман. Демак, мен ҳали кўп ишларга қодир эканман. "Зона"да ўйлаб қўйган режам ўз самарасини берди. Албатта, бу ишлар очилади, менинг кимлигимни ниҳоят билишади. Лекин энг муҳими, мен пораларни ўзлаштирмадим.
Уларни халқ, жамият манфаатига сарфладим.
Ҳаммаси қонуний, ҳаммаси ҳужжатли" дея ўй суриб ўтирган ҳам эдики.
– Ассалому алайкум! Кутдириб қўймадимми, Шокир Қурбонович, – дея ўта тавозе билан Ҳайдарали пайдо бўлди.
– Э йўқ, бемалол, – деди хаёли бўлинган Омонулла.
– Мана ҳужжатлар, мана пул. Тўққиз киши бўлди.
– "Аввал таом, баъдаз калом" деганлар, – деди қаҳрамонимиз ва шошилмай, ўша таниш официант қизни чақирди. Официантка сал наридаги столда икки нотаниш йигит олдида буюртма олиш учун турарди. Лекин йигитлар ҳеч нима буюртма беришмаётганди.
Шу туфайли қиз лабини буриб, таниш мижози Омонулла томон кела бошлади. Лекин бу пайтда мижознинг хаёли ўша икки йигитда бўлиб қолди. Уларнинг буюртма бермай ўтиришгани шубҳали туюлди. "Демак, изимдан тушишибди-ку, оббо..." Омонулла хаёлан ва навбатдаги сигаретани олиб йигитларга томон яна бир нигоҳ ташлади. Официант қиз "чириқ" этказиб ёндиргич тутди.
– Хоним, ҳозир менга биров қўнғироқ қилиши керак эди, чақириб юборарсиз-а,
хўпми? – деди Омонулла кўзлари билан сирли боқиб ва киссасига пул солиб қўйди. Қиз уни тушунди.
– Хўп бўлади. Нима буюрадилар?
– Меҳмонга ул-бул, яъни ассорти дегандек.
– Йўқ-йўқ, менинг қорним тўқ, чой бўлса бўлди.
– Кўкми, қора?
– Кўки-да, – деди Омонулла кулиб ва билинар-билинмас йигитлар томон яна
нигоҳини ташлаб қўйди. "Булар ким бўлди экан?, Ҳайдаралининг "думи"ми ёки
Бошқўрғонликлар буюртмасими?... Эҳтиёт бўлишим керак. Ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат, ҳеч қандай пулни асло қўлга олмаслигим шарт. Ишқилиб, официант қиз тушундимикан?
Бир марта шундай ёрдам қилганида 50 сўм бериб қўйганим яхши бўлган экан. Орқа эшикдан чиқариб юборувди".
Қиз тоза рюмка, ассорти ва кўкчой олиб келди ва Омонулла томон маъноли қараб..Шу маҳал официант қиз "Омонулла Жўраевич, сизни телефонга чақиришаяпти", деб қолди.
– Мен ҳозир, бир дақиқа. Сиз бемалол ****-ичиб ўтира туринг, – деди Омонулла ва гўё телефон будкаси томон чопди. Икки йигит ҳам унинг ортидан шошилиб чиқишди-да, йўлини тўсишди:
– Тўхтанг, Шокир Қурбонович, – деди йигитлардан бири.
– Мен ҳеч қанақа Шокир эмасман, менинг исмим Омонулла.
– Йўқ, сиз "Қодир – прорабсиз", – деди ортдан келган Ҳайдарали.
– Бу нима деганингиз?
– Биз жиноят-қидирув бўлимиданмиз. Менинг исмим ҳақиқатдан ҳам Шодиқул.
Капитан Хидиров. Биз сизга қидирув эълон қилгандик.
– Нима учун?
– Устингиздан ариза тушган. Сиз учига чиққан фирибгар экансиз. Мана сизнинг
фото роботингиз, мана суратингиз ҳам. Саъдулла ҳожиникида ифторлик берилганида тасодифан видео тасвирга тушиб қолган экансиз. Суратингизни ўша ердан ажратиб олдик. Қолган гапларни маҳкамада гаплашамиз.
– Ишчиларингиз ҳалиям ишлаб ётишибди. Сизни кўришса, жуда хурсанд бўлишади, – деди ходимлардан бири ёнидан кишанни чиқариб кулиб қўйди.
Шу маҳал официант қиз келди.
– Кабоб тайёр бўлди, нима қилай?
– Икки кулча орасига солиб ўраб беринг, Омонулла Жўраевич акангиз энди уни
камерада ейдилар, – деди Ҳайдарали.
– Сиз мени хорижга ноқонуний одам ёллашда айбламоқчимисиз?
– Йўқ асло. Бу билан сизнинг фирибгар эканлигингизга тўла ишонч ҳосил қилмоқчи эдим.
– Ким фирибгар? Бу туҳмат. Сиз орган одами бўла туриб мени ўзингиз билан
жиноий тил бириктиришга даъват қилдингиз. Манавилар гувоҳ. Ҳали бу қилмишингизга жавоб берасиз.
– Қўлингизни узатинг, – деди ходим ва унинг бир томонини ўз қўлига ҳам
маҳкамлаб олди – Қани, кетдик.
Қиз Омонуллага ачиниб қаради.
– Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади. Адвокатимга қўнғироқ қилиб қўйсанг,
илтимос. қўйди. Кўзларида "Қачон?" деган савол бор эди.
– Беш дақиқадан кейин бизга икки донадан кабоб ола келсангиз, майлими,
Ҳайдарали? – деб сўради Омонулла ва қизга қараб беш панжасини кўрсатиб қўйди. Қиз тушунди.
– Майли, – деб қўйди ҳамроҳи ҳам.
– Омонулла шошилмай коньякдан қуйди.
– Мен ичмайман-у, лекин...
– Мабодо шошилмаяпсизми?
– Ҳа, бир оз, – деди Ҳайдаралининг лаблари титраб.
– Бўлмаса бу ишлар бўйича бошқа сафар, бемалол бўлганингизда гаплаша қоламиз, хўпми?
– Э, йўғ-е, ҳужжатлар, кейин ҳалигини олиб келувдим-ку.
– Уларни одамлардан ўзингиз олгансиз. Ҳозирча масъулият ўзингизда бўла турсин.
– Ҳужжатлар-чи?
– Мен бугун дам олмоқчиман, жуда чарчаганман.
– Унда нега?..
– Сиз билан яқинроқ танишиб олай, дедим-да.
– Шокир Қурбонович, ахир...
– Мен Шокир Қурбонович эмасман, янглишаяпсиз, – деди.
Омонулла дабдурустдан баландроқ овоз билан.
Шундай қилиб, Омонулла Саъдулла ҳожи ва бир пайтлар "Қодир-прораб" ёллаб
олиб келган усталар билан юзлаштирилди.
– Оббо муттаҳам-ей. Худди ўзи-ку! – деди Саъдулла ҳожи ҳеч иккиланмай – Раҳмат, сизларга.
– Хўш, Омонулла ака, бу кишини танийсизми?
– Ҳа, танийман. Қозоғистонга кетиб бир фалокатга учраган эдим. Кейин шу кишини қидириб "Ўрикзор"га боргандим. Сиз бўлса, мени чалғитдингиз.
– Э-ҳа, шунақами? Унда узр. Мени кечиринг... Энди бошқа бунақа қилмайман, –
деди Шодиқул кесатиб.
– Гапни чўзмай, тан олаверинг. Илгариям мана шундай ишларингиз учун қамалган экансиз. Омонулла ўйланиб қолди. "Қўлга тушдим. Энди иложим йўқ. Яхшиси, тан олганим, қамалганим маъқул. Йўқса, Тошқўтондаги, иннайкейин, аэропортдаги ишлар ҳам очилиб қолиши мумкин.
Бунинг устига, Саъдулла ҳожига тўлашга пулим ҳам йўқ. Уни қаердан оламан? Энг маъқули "кечиб" қўя қолиш – Хўп. Сиз айтганингиздай бўла қолсин. Қоғозингизни беринг, имзолаб бераман.
– Менинг пулларим-чи, уни қачон тўлайсиз? – деб сўради Ҳожи.
– Буни суд ҳал қилади, – деди ходим.
– Анави йигитларни нима қиламан?
– Уларнинг ҳақини, ҳужжатларини бериб, жўнатиб юборинг, – деди Омонулла.
– Йўғ-е, нега энди? – деди Ҳожининг жаҳли чиқиб.
– Паспортни гаровга олиш қонун бўйича ман этилган, – деди ходим.
– Мен сиздан ҳеч қандай пул олганим йўқ. Мен фақат сизга "келаман" деб ўз вақтида келолмаганим учун қонун олдида жавоб бераман, холос, – деди Омонулла.
– Қани ўша мен сиздан пул олганим тўғрисидаги ҳужжат?
Исботингиз, гувоҳингиз, нотариус орқали имзоланган қоғозингиз борми?
Саъдулла Ҳожи каловланиб қолди.
– Бу киши тўғри айтаяпти, – деди ходим
. – Бу йўл билан пулингизни ҳеч қачон ололмайсиз. Яхшиси, аризангизни қайтиб олиб, ўзаро келишволинглар.
– Аризамни олмасам-чи?
– Унда судни кутасиз. Бу кишини илгари ҳам муқаддам судлангани ҳисобга олиниб, қамалиши, жарима солиниши, ёки умуман, амнистияга тушиши ҳам мумкин. Пулингизни қайтариш-қайтармаслик бу кишининг виждонларига ҳавола бўлади, холос.
– Сиз нега бу муттаҳамнинг тарафини олаяпсиз? Ёки аллақачон оғзингизни ёғлаб бўлдими?
– Афсуски, бу коньягимни ичмади, кабобниям емади, – деди Омонулла ходим
ўрнига.
– Адвокатим келса, у сиз билан шуғулланади.
Анави йигитларни сиз ўз уйингизда ноқонуний гаровда ушлаб турганингиз учун жавоб берасиз ҳали! Одамларни ноқонуний эксплуатация қилишга сизга ким ҳуқуқ берди? Пулингиз кўп бўлса, ҳожи бўлсангиз ўзингизга. Лекин уларнинг фуқаролик ҳуқуқларини поймол қилишга, қул қилиб ишлатишга ҳеч қандай ҳаққингиз йўқ! Зудлик билан паспортларини қайтариб, иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилинг-да, уйларига жўнатинг. Йўқса, мана энди мен устингиздан даъво аризасини бераман!
Саъдулла ҳожининг дами ичига тушиб кетди.
– Ҳожи ака, сиз боринг-да, яхшилаб ўйлаб кўринг. Биз сизнинг аризангиз бўйича
айтган шубҳали одамни анча вақт ўтган бўлса ҳам тутиб бердик. Энди бу ёғигаям қонун доирасида ишлаймиз. Лекин қонунларнинг ўзи сизга ҳам қарши бўлиб чиқаяпти.
Бу киши кетиб қолгач, сиз анави одамларга жавоб бериб юборишингиз ёки ўзлари билан бошқатдан шартнома тузиб олишингиз керак эди.
Тарвузи қўлтиғидан тушган Ҳожи ака уйига кетди. Омонуллани эса, вақтинча ушлаб туриш хонаси томон олиб чиқиб кетишаркан, у ходимларга қарата гап қотди:
– Лекин одамларни хорижга ишга ёллаш тўғрисида илгари ҳечам ўйламаган
эканман. Қизиқарли ғоянгиз учун раҳмат.
– Эҳ-ҳе, бу янгиликмас. Неча-неча одамлар фирибгарларга лаққа тушаяпти.
Энг ёмони, улар чет элга борволиб, ҳужжатсиз, пулсиз хор-зор бўлиб юришибди.
– Мен ҳар ҳолда ёмон иш қилмадим. Баҳонада ишсиз юрган беш-олти йигит доимий ишли бўлди, ётоғи-овқати жойида. Бу жиҳатдан жамиятга фойдам текканиниям ҳисобга олиб қўйинглар, – деди Омонулла кулиб.
– Албатта, одамларнинг ўзи лақма. Нима деса, суриштирмай-нетмай ишониб
кетаверишади. Синалмаган одамнинг қўлига ўз сармояларини тутқазиб қўяверишади.
– Шодиқул, лекин сизга бир шахсий илтимосим бор эди.
– Қанақа илтимос?
– Нарсаларим, муҳим ҳужжатларим меҳмонхонада қолиб кетганди.
– Ҳа-ҳа, майли соқчи билан бориб кела қоласизлар. Уларни рўйхат қилиб сақлаб қўйишади. Чиқиб кетаётингизда албатта бекаму кўст қайтариб оласиз.
Давоми бор...
НАБИЖОН ҲОШИМОВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев