МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
54-қисм
Китоб ўқиб ўтирар эканман эшик тарақлаб очилди.
-Мени гўзалим...
Илҳом қўлида бир дона гул ушлаганча гандираклаб кириб келди.
-Ичдингизми?
-Ҳа қўйишмади, ичдим. Жоним иложим бўлмади.
Илҳом мени қучди, ароқни ҳиди бурнимга урилиб кўнглим озаёзди.
-Мажбурлаб оғзингизга қуйишмагандир.
-Жоним энди илож йўқ, тўдага тушиб қолсанг, ҳар хил гап урчийди. Ундан кўра ичиб қўя қолганинг яхши.
Илҳом оёқ кийимини икки ёнга улоқтириб ўзини ётоққа ташлади.
-Кел.
-Ҳали хуфтонни ўқимадим.
-Оббо, мени хотиним жаннатни нақд қилиб олган ўзига.
-Илтимос, ҳар хил гап гапирманг.
-Ке ухлаймиз, ҳамма ер айланиб кетяпти.
-Сув ичасизми?
-Майли, муздек бўлсин .
Илҳомга сув олиш учун куллер олдига бордим. Оёқ кийимни ҳам тартиблаб олиб қўйдим.
***
Бугун Мехринурни аҳволи бироз ёмонлашди. Куз, ҳаво салқин, шамоллабдими ўрнидан туролмади. Илҳом эса уни атрофида парвона.
-Сени бунақа сўлиб қолишингни билсам касалликдан ҳимоялаб юрардим.
-Нима бўлишини билмайсизку олдиндан .
-Сенга ўзим кўз мунчоқ бўлардим.
-Ўзини асролмайдиган нарсаларга ишониш бу ширк, Аллоҳни барча гуноҳни кечирса ҳам ширкни кечирмайди.
-Хўп жоним сен нима десанг шу.
Аранг туриб Мехринур пешинни ўқиди.
-Сенга нима зарил шу ҳолингда намоз ўқиб? Тузалсанг ўқийверасан.
-Йўқ, вақтида ўқишим керак.
Мехринур Илҳомга қулоқ солмади. Кечга томон Мехринур жуда кўп қайт қилганига докторга боришга тўғри келди .
-Уч ҳафталик ҳомиладорсиз.
Ҳам қувонч, ҳам ҳавотирда эди. Шифокор қувватдорилар ёзиб берди.
-Фақат нимжонсиз, бир ҳафта яқинликдан сақланиб турасиз.
Аста ташқарига чиққанида Илҳом ўриндиқдан турди.
-Мехринур нима деди доктор.
-Сиз ота бўларкансиз.
-Рост айтяпсанми?
Илҳом қувончдан бақириб юборай деди.
-Рост
Илҳом хотини кўтариб айлантирди.
-Бугуннинг энг зўр хабари бўлди бу.
Ўша куни Илҳом Мехринурни сайр қилдирди, кўнгил очар жойларни мазза қилиб айланишди.
***
Илҳомниг тихирлик қилаверганига ҳақиқатни айтдим.
-Доктор бола тушиш хавфи бор дея бир ҳафта таъқиқлади.
-Оббо, шу етмай турувди.
-Боламизни эсон омон қўлга олайлик. Энди сабр қиласиз.
-На илож.
Уч кунча яхши юрдик. Кейин Илҳом қаёққадир чиқиб кетди. Келганида яна маст эди, ундан аёллар атирини ҳиди келарди.
55-қисм
-Аёлларни олдидан ўтдингизми?
-Йўғеэе.
Кейин у ухлаб қолди.
***
Музаффар бугун йиғган пулини олиб китоб дўкони томон йўл олди. Расталар оралаб узоқ қолиб кетди. У қизни кутди. Аммо қиздан дарак йўқ. Ноилож бирорта ҳам китоб танламай чиқиб кетди. Икки кун птиб эса яна келди. Бу гал кўнгли адашмаган эди. Қиз “Оиша разияллоҳу анҳу“ китобини варақлаб турарди.
-Ассаламу алайкум.
Музаффар юрак ютиб салом берди. Қиз бир назар ташладию, кейин индамай китобни олиб касса олдига борди. Музаффар ўзини койиди, гапирмасам бўлар экан деди. Қиз чиқиб кетгунча ортидан қараб қолди.
-Агар менга гапирганида ҳам, у ҳақида ёмон ҳаёлга борардим.
Музаффар китоблар орасидан ўзига ёққанини танлаб касса олдига борди. Бу гал одатига ҳилоф равишда битта китоб сотиб олди. Унинг нияти яна келиш эди.
***
Тиззамга бош қўйган Илҳомни сочини силаб ўтирибман.
-Қачон намоз ўқишни бошлайсиз?
-Кексайганда.
-Агар кексаймасангизчи?
-Мехринур ҳудди қарилардек фикрлайсан а? Ҳали қариб, ҳасса тутиб юрадиган вақтим келади. Ана ўшанда ўқийвераман.
-Дадангизга қаранг, ҳеч қолдирмайдилар.
-Мен онамга кетганман.
Илҳом кулиб қўяди.
-Сизни жаннатга киришингизни истайман.
-Албатта мен ҳам хоҳлайман.
-Лекин сиз ҳаракат қилмайсиз.
-Сен мен учунам дуо қил. Сеники қабул бўлади.
Хўрсиниб қўйдим. Аллоҳим эримни иймонини мустаҳкам қил.
***
Анбар буви Илҳомни бироз бўлсада ўзгарганига хурсанд. Абиралик бўлишини эшитиб эса боши осмонга етди.
-Мехринурни танлаб адашмадим.
Илҳомни ранги анча тиниқ бўлиб, ичишни ҳам камайтирганди.
-Мехринур сабаб намозни ҳам бошларди, зўр бўларди.
***
Бугун Анбар буви мен ва ойижон мехмонга кетдик. Уйда Илҳом қолганди. Ярим йўлга бориб мени мазам бўлмаганига такси ушлаб ортга қайтдим. Хонам томон юриб борар эканман хонамдан келаётган овозлар қизиқишимни ортирарди.
-Илҳом кетганди шекилли.
Хонага яқинлашдим, юрагим безовта. Ичкаридан эркак аёлни қаҳ қаҳаси эшитиларди. Оёқ қўлимдан мадор қочди. Эшикни очишни ҳам очмасликни ҳам билмадим. Овозлар бир зум тиниб кейин нолишга ўтгач эшикни очдим. Очмасам бўлар экан.
Ичкарида эрим келганига бир ойча бўлган ҳизматчи билан мени ётоғимда...
Қолганини кўришга кўзим бормади. Юзимни беркитдим. Илҳом мени кўриб дарров устига нарса ташлаб олди.
-Мехринур, бу сен ўйлаган нарса эмас.
56-қисм
Қизиқ мен нимани ўйладим? Йўқ мен нимани ўйлашим мумкин? Кўзим зинони кўриб бўлдику, ёки уни бошқача тушуниш ҳам мумкинми?
-Кўриб бўлдим, ўйлашимга ҳожат йўқ!
-Тўхта!
У ортимдан бақирди. Мен эса отилиб чиқиб кетдим. Ўзимнинг илк келган кунимдаги хонамга бориб йиғладим. Йиғлаяпман. Хиёнаткоримни юзини ҳам кўргим келмаяпти.
Нафрат нима?
У инсон қалбини қорайтирадиган туйғу. Хиёнатни улар қилса,
Биз улар сабаб қалбимизни қорайтирмаймизку.
Бевафоликка энг яхши жазо эса, кечиш. Кетишим керак? Қаерга? Қорнимдаги болам билан қаерга кетаман?
Юрагим зирқираб оғрияпти. Илҳомга қанча тушунтирдим, чиройли юришни, гуноҳлардан тийилишни... Лекин нима бўлди? У ўзи хоҳламайди, ёки энди кечмикан?
Ойга яқинлашганинг сари, унинг доғлари яққолроқ намоён бўла бошлайди. Нуқсонсиз инсон йўқ, ҳар тўкисда бир айб деганларидек. Биз “Ўзга“нинг ўрнига ўзимизни қўйиб кўрсак, уни тушуна оламиз, эҳтимол шунда, уни борича қабул қила оламиз. Ҳар бир тушунган инсонимиздан ҳам, кўнгил уза олмасдан қолармикинмиз? Назаримда, руҳан ва қалбан яқин инсонлардан кўнгил узиб бўлмайди. Сабаби ўша инсон кўксимиз остида, маълум маънода ўз жойига эга бўлиб улгурган бўлади. Ҳаммани тушуниш мумкин, аммо ҳаммани ҳам ҳис қилиш, англаб етиш мушкул...(Қалбим қадар)
Илҳом менинг ҳаётимда ўз ўрнини яратдию, қалбимни шу қадар азобладики, энди мен севишга қодирманми? Энди нима қилай?
☁️☁️☁️
Илҳом кутилмаганда эшикни очилиб Мехринурни кириб келишини кутмаганди. Харакатдан тўхтаб қолди. Дарров устига ҳалатини илдию хотинига яқинлашди. Сўзлари алмойи, жалмойи чиқди. Мехринурга энди бу ҳолатни изоҳлаб бўлмасди.
-Туур йўқол
Илҳом хизматчига бақирди.
-Бироз чидаб турсанг ўлардинг.
Хизматчи қиз аранг кийинар экан, оёқ қўллари титрарди.
-Мени ишдан ҳайдайсизми?
-Бор йўқол
Илҳом қизни итарганча хонадан югуриб чиқиб Мехринурни излай бошлади. Кўчага чиққан деб ўйлаганди. Аммо кўчада ҳеч ким йўқ. Камералардан уни уйдан чиқмаганини кўрди. Бир марта жонига қасд қилган инсонни яна шу ишни қилишидан қўрқди.
57-қисм
Тахмин қилганидек Мехринур аввалги хонасида экан.
-Мехринур.
Аста ичкарига кирди, хотини йиғлаб ўтирарди..
-Йиғлама.
Унга тегинмоқчи Мехринур ўзини тезда нари олди.
-Менга ҳаром қўлингизни теккизманг.
-Илтимос кечир.
-Кечир... Шунчалик осонми?
-Ўзимни бошқара олмай қолдим.
-Илтимос кетинг, сизни кўришни истамайман.
-Йиғлама, болага зарари бор.
-Болани ташвиши сизга тушмасин. Зинони касри уришидан қўрқмадингизку, зино бегуноҳга уради. Энди эса чиқинг. Ёлғиз қолмоқчиман.
-Сени ёлғиз қолдиролмайман.
-Мен эса сизни кўришни.
Шу сўзларни қахр билан айтди.
-Майли ўзингга келиб ол. Гаплашамиз кейин.
Илҳом чиқиб кетди. Илк қилган иши хизматчини бўшатиш бўлди.
***
Инсонларга яқинлашганинг сари, кўнгил қолаверади.
Аслида боғланиши керак, аммо...
Дўстман деб, бўғзинга пичоқ тортсалар,
Ишончинга кириб, арзон сотсалар.
Сени қон йиғлатиб, шодумон юриб,
Хиёнат ботқоғи томон ботсалар...
Ташлаб кетгинг келар, бу дунёсини...(Қалбим қадар)
Нечун бу дунё бунчалар бешафқат? Йўқ дунё эмас одамлар бешафқат аслида. Хизматчи қиз очиқ кийинишидан менга ҳам ёқмаганди. Аммо бу қадар тубанликка боришади деб сира ўйламагандим. Хонада ўтирибман, ҳеч кимни кўргим йўқ. Аммо мени азон товушигина ўрнимдан туришга мажбур қилди. Аллоҳнинг чорловига рад жавобини бера олмайман.
***
Ўзимга келишим қийин бўлди. Кўз олдимда уларнинг уятсиз ҳолати намоён бўлаверарди. Хонадан ўша куни чиқмадим. Илҳом икки, уч марта келиб кетди. Бувимлар кеч қайтишганига мени бу ерда эканимни пайқашмади ҳатто.
-Жоним кел хонамизга чиқайлик.
-Нахс босган хонага қадам босмайман.
-Мени ҳам шу ерга келишимни истайсанми?
-Кўзимга кўринмасдан турганиз маъқул айни дамда.
-Кечир, йигитчиликда бўлиб туради.
-Афсус унақа оят, ёки ҳадис йўқ. Никоҳсиз муносабат зино . Буни бошқача атаб бўлмайди.
-Аллоҳ кечиргувчиларни севади, ўзинг ҳам кечиримли бўл. Аллоҳ бандаларини кечирганда сен кечирмайсанми?
Илҳом ўзимнинг сўзларимни ўзимга қарата ишлатаётганди.
-Сиз қалб оғриғини билмайсиз. Мана бу ерим ёниб кетяпти. Яшашни истамаяпман. Аллоҳдан жонимни ол дегим келяптию, аммо вужудимдаги гўдакда нима айб?
-Ундай дема жоним, сенсиз мен қандай яшайман.
Истамасамда Илҳом қўлларимдан тутди.
-Бошқасини топиб яшайверасиз, бу сиз учун муаммо эмаску.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8