Предыдущая публикация
Жим турма фақат,
Жимликлардан безиб бўлганман.
Севганману, хиёнатлардан,
Билсанг, қайта-қайта ўлганман!
Бир нима де,
Бирон нима де,
Кунлар исиб кетди дейсанми?
Уйимизда гилос пишибди,
Сенга олиб борсам,
Ейсанми?
Майли гапир боғданми, тоғдан,
Овозингни эшитсам бўлди.
Тўйиб кетдим соқов фироқдан,
Бутун дунё жимликка тўлди.
Сўзла менга, кўзимга термул,
Қўлларимни лабларинга бос.
Ҳаммасига розиман буткул,
Жим турмасанг бўлди, илтимос!
Кулиб гапир, ўйланиб гапир,
Жим эшитай миллион йил майли.
Мен мубтало бўлганман ахир,
Ўша оддий сўзлар туфайли!
Бир нима де, жоним, деяқол,
Овозларинг айласин сарҳуш.
Қўй қийнама, эй сўзлари бол,
Нега бунча кўзларинг хомуш?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев