RONALDO"FootballLeaksсайти томонидан берилган маълумот футбол оламида яхшигина шов-шув кўтарди: Европа чемпиони Криштиану Роналду сўнгги етти йил мобайнида солиқ органларидан 150 миллионни яширган экан. Манбада таъкидланишича, жорий йилнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритиш имкониятлари юқори баҳоланаётган ҳужумчи офшорлардаги ҳисоблари ёрдамида даромадининг 4 фоиздан камроғини тўлаган, холос. «СЭ» шу муносабат билан португалиялик юлдуз атрофида рўй бераётган можароларга атрофлича тўхталиб ўтди.Машҳур футбол агенти Жорже Мендешнинг мижозлари орасида сохта фирмалар ёрдамида молиявий даромадини яшириш тизимидан фойдаланишга уринганлар кўпчиликни ташкил этишади. Жозе Моуриньо, Радамель Фалькао, Хамес Родригес, Пепе, Фабиу Коэнтрау ва Рикарду Карвальо шулар жумласидан.Football Leaks қаердан пайдо бўлди? Ўтган йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилган сайт футболдаги молиявий фирибгарликларни тергов қилишга ихтисослашган. Бу - 12та турли мамлакатлардаги оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигининг маҳсули. Ушбу рўйхатда Германиянинг Der Spiegel, Испаниянинг El Mundo Deportivo, Италиянинг L~Espresso, Англиянинг Sunday Times, Бельгиянинг LeSoir нашрлари ҳамда Франциянинг Mediapart портали ҳам бор. Ҳозирда ушбу ташкилотлар биргаликда Der Spiegel томонидан топилган 18,6 миллионта (1900 гигабайтга тенг маълумот) ҳужжатни таҳлил қилиб, алоҳида тўлов (масалан, ойлик обуна) эвазига ўз хулосаларини ошкор этишмоқда.Бу, албатта, қайноқ мавзу. ғарбий Европада солиқ тўлашдан бош тортиш ҳолати омма орасида жиддий қабул қилинади. Жараённинг «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «эль-класико» ўтказилган даврга тўғри келганига нима дейсиз? Роналду билан боғлиқ маълумотларнинг айнан мазкур баҳс арафасида ошкор этилиши португалияликнинг келажаги ва Мадрид клубининг бошқа футболчиларига салбий таъсир кўрсатиши тайин эди.Football Leaks ушбу масала бўйича бутун бошли «сериал» тақдим этмоқчи. Сайт вакиллари Жулиан Ассанж асос солган WikiLeaks каби ишлаб, уч ҳафта мобайнида янгидан-янги қизиқарли фактларни омма эътиборига ҳавола этиб, шу тариқа қизиқишни орттиришни мақсад қилишган.Аммо ҳозирча Криштиануни судланувчилар курсисида кўрмасак керак. Ахир Мессининг отаси билан ҳам худди шундай воқеа рўй берганди: у Белиз ва Уругвайда офшор компаниялар тузганликда айбланиб, 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилганига қарамай, белгиланган муддатни шартли равишда ўтамоқда. Фактларга турлича изоҳ бериш мумкин, масаланинг нозик жиҳатларини ўрганмаган ва ҳуқуқий билимга эга бўлмаганлар эса нотўғри хулосага келишлари аниқ.Маълумотларга кўра, Криштиану Роналду 2014 йилнинг 20 декабрида 2010-2015 йиллар мобайнидаги маркетинг ҳуқуқини 74,4 миллион еврога сотган. Шу боис келишув футболчи учун қулай бўлган солиқ режимига тушиб, унинг амал қилиш муддати 2014 йил охирида якунланиши кўзда тутилганди. Хуллас, португалиялик 31 миллионни иқтисод қилди.Хўш, бу жиноятми ёки фирибгарликка алоқаси бўлмаган уддабуронликми? Маълумки, олигархларнинг аксарияти жиноят кодексини ўрганиб, мукаммал тузилмаган қонунлардан нуқсон топиш орқали бойиб кетишган.Мана энди, Жорже Мендешнинг Gestifute компанияси мижозларининг ёнини олиб, барча айбловлар асоссиз эканини таъкидламоқда. «Роналду ва Моуриньо Испания ва Британияда солиқ мажбуриятларига тўлиқ амал қилишади, - дейилади Gestifute расмий сайтида. - Улар бу борадаги қонунбузарликлар бўйича ҳеч қачон суд олдида жавобгарликка тортилмаганлар».Балки шундайдир, лекин солиқ инспекцияси «Беназир»нинг 12 миллионни яширгани ҳақида хабар тарқатгач, эътирозлар бўлмади. Football Leaks маълумотларига кўра, ушбу пуллар Британия Виргиния оролларида рўйхатдан ўтказилган сохта компаниянинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамида сақланган. Испания органлари бу сирни ошкор этишгач, ҳозирда «МЮ»ни бошқараётган мураббий 4,4 миллион евро тўлашга мажбур бўлган.Ушбу можаролар йил якунигача тинмаса керак. Сўнгра соядан чиқишда узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтилиши тайин. Ҳар ҳолда, тарқалган маълумотлар ҳукумат аъзолари учун ўзига хос кўприк вазифасини ўташи турган гап.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев