Жонлантириш бўлимида зўрға нафас олаётган 6-7 яшарлик қизалоқ унга ғамҳўрлик қилаётган бир шифокорга қараб айтган сўнги сўзлари. «Мени ишончим комилки сиз Жаннатга кирасиз. Чунки Аллоҳ сизни шу ишга илҳомлатириб, бу ерга бизга ёрдам беришингиз учун олиб келди. Ва сиз бизни ёрдамсиз ташлаб қўймай қайғураяпсиз, даволаяпсиз. Мен мана шунинг учун ўйлаяпманки сиз жаннатга кирасиз. Менга шундай туйилаяптики сиз алабтта жаннатга кирасиз билмадим нима учунлигини лекин мен шуни ҳисс этаяпман. Амакижон, агар мен жаханнамга кирадиган бўлсам, (Аллоҳ мени ундан асрасин) сиз эса Жаннатга жаннат аҳлига айтинг мени жаханнамдан қутқариб олишсин!» деб шифокорни қўлини ўпиб пешонасига суртиб, уни қучоқлаб кўзларини аста секинлик билан юмди. Биз Аллоҳникимиз ва албатта унинг ўзигагина қайтувчидиримиз! Ғазо.
    4 комментария
    57 классов
    Юзида табассум билан жон таслим қилган бу инсон Фаластинлик Фарид абу Мусодир. У босқинчи исроил аскарлари томонидан кеча шаҳид (Инша Аллоҳ) этилди. Хабарларга кўра Фарид абу Мусонинг қудуғи бўлган. У уруш сабабли ичимлик суви танқис бўлган Хон Юнусда чанқоқдан қийналган оилаларга мунтазам сув тарқатиш билан машғул бўлиб келган. Аллоҳ раҳматига олсин.
    14 комментариев
    164 класса
    Муқаддас Рамазон ойи ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Мусулмонлар орзиқиб кутадиган муқаддас ойда афсуски айрим дилҳираликларга ҳам гувоҳ бўлдик. Бу йил айниқса, Рамазон ойида мамлакатимиздаги 17 ёшдан кичик болаларнинг таровеҳ намозларига киритилмагани билан ёдда қоладиган бўлди. Алам қиладигани, мусулмонлар диний идоралари мутасаддилари буни болаларнинг ўқишдан чалғитиши билан изоҳладилар. Аммо бошқа дин вакилларига бу каби чекловлар йўқлиги янада аламли ҳолатдир. Масалан, Бухоро ва Самарқандда шиалар масжидида ҳаттоки 7-8 ёш болаларни тунги 12⁰⁰ гача ҳам масжидда ўзларига хос урф ва амалларни бажаришади, ИИВ ходимлари умуман рейд қилишмайди. Мамлакатимизда бошқа дин вакилларига қўлланиладиган диний бағрикенглик тушунчаси мусулмонларга келганида оқсаб қолади. Мана масалан, Бухородаги инглиз ва иброний тилларни ўргаганишга ихтисослашган яҳудийлар мактаби бор (расмда). Мактаб ўқувчиларининг асосий қисми ўзини мусулмонман деб санайдиган одамларнинг фарзандлари. Мактабда ҳар йили мунтазам яҳудийларнинг "Нём Кипур", "Ханука", "Суккот", "Песаха" ва шу каби диний байрамларни вояга етмаган ва кўпчилиги мусулмонлардан ташкил этилган ўқувчилар билан мажбурий нишонланади. Ҳатто ушбу тадбирларнинг видео ҳисоботлари Тел-Авивга ҳам юборилади. Бизнинг мактабларимизда эса ҳаж амалини кўрсатиб берган ёки Жаннатда оталарига тож кийдиришни яхши ният қилиб намойиш қилинган оддий саҳна кўринишида ҳам, айрим исломофоб мутасаддилар “радикал ғояларни” кўриши оқибатида, ўқитувчилар жазоланмоқда. Атеистик ғоялар билан бошқарилган СССР даврида барча динларга қаршиликлар кучли бўлган бўлса, ҳозирга келиб мамлакатимизда фақат Ислом динига нисбатан турли чекловлар жорий қилинаётгани одамга алам қилади. Яна юзсиз мутасаддилар минбарларга чиқиб олиб, оғзиларини тўлдириб биз Имом ал-Бухорий, ат-Термизий авлодларимиз, Ўзбекистон мусулмон диёр дея баралла гапиришади. Аслида бу юрт имом ал-Бухорийни қувғин қилган, мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинаётган юрт сифатида танилиб бораётгани ачинарли ҳолдир.
    86 комментариев
    56 классов
    #Эълон Саудия Арабистонининг ой кузатиладиган Тумайр минтақасида Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга биноан, эртага 28 май 2025 й. чоршанба Зулҳижжа ойининг 1-куни, 5 июн 2025 й. пайшанба Зулҳижжа ойининг тўққизинчиси яъни Арафа куни, 6 июн 2025 й. жума эса Қурбон ҳайити кунига тўғри келади. Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни йилнинг энг афзал кунлари ҳисобланади. Бу кунларда бажарилган ибодатлар савоби ҳам бошқа оддий кунлардагидан зиёда бўлади. Аллоҳ таоло ушбу кунларни муносиб ўтказишга барчамизни муваффақ қилсин.
    1 комментарий
    18 классов
    Эй Роббим, Менга шундай дўстларни ато эт!
    5 комментариев
    266 классов
    Куни кеча қадирли инсонларимдан бири бўлган, фарзандларимнинг онаси бўлмуш завжаи муҳтарамамиз Аллоҳнинг буюк неъматларидан бири бўлган кўриш қобилиятидан маҳрум бўлишлик синови билан барча оила аъзоларимиз билан синалдик. Аёллик фитрати ғолиб келиб мусибатли синов завжамизни ғам андуҳга, туну кунни кўз ёшлари билан ўтқазишга тўғри келиб қолди. Камина Алҳамдулиллаҳ: «иймонга яраша синов», деган эътиқдни мустаҳкам қилган ҳолда Ғазодаги кунлик баъзи ҳабарларни таржима қилган ҳолда, ўқиб берар баъзиларини овозли ҳабар орқали эшиттирар эдим. Шу заил ойлар ойлар кетидан йиллар ўтиб куни кеча жароҳлик амалиётини ўтқаздик. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ буюк Зот ўзи берган неъматни олиб қайтариб бериш қувватига эга бўлган ягона Ҳолиқдир. То амалиётгачан бўлган кунлар ғам андуҳда ўтмаслик чораларини қилишга урунар, ҳар ғамга ботган ҳолати эса кўз босими ошиб кетишига сабаб бўлар эди, мана шу босимни тушурилмаса кўзни жароҳлик амалиётини қилиб бўлмаслиги бу кетишда кўзнинг қолган кўриш қисмидан ҳам айрилиб қолишлик ҳақида шифокордан огоҳлатириш олгандик. Камина юқорида ёзганимдек бундай мусибатни енгиб ўтиш учун бошқаларни бунданда оғир мусибатлари яъни, Ғазодаги бўлаётган қатлиомни қиёсан айтиб, мусибатзодаликда ягона эмаслигини унинг мусибати ўзгалар мусибатининг олдида денгиздаги томчи сифатида уқтира бошладим ва шулардан бири ғазодаги 7 яшарлик болакай Муҳаммад Ҳижозийни ҳаёти ҳақида айтиб далда бердим : (Бундан аввал ҳам бунданда дахшатлироқ воқияликларни ҳабарини бериб турар эдим) «Муҳаммад Ҳижозий 7 ёшда, Жабалия (Ғазо шимоли)да туғилган. У бир неча марта ҳаво ҳужумларидан омон қолган ва оиласи билан биргаликда ўлимдан қочиб жанубга кўчган. – Сулх даврида Муҳаммад болалигига қайтишга ҳаракат қилди. – Бир куни ўйнаётган пайтида у ердаги нотаниш кичик бир нарсани топиб олди. У буни ўйинчоқ деб ўйлади, аммо бу урушдан қолган портловчи модда бўлиб чиқди. У портлаб, Муҳаммад оғир жароҳат олди. – Бир кўзи бутунлай олиб ташланди, иккинчиси эса энди ҳеч нарсани кўрмайди. – Бугун Муҳаммад на нур, на ранг, ва ҳатто ўз юзини ҳам кўра олмайди. У тўлиқ кўриш қобилиятини йўқотди», деб айтишимга: «Шу кичик Ғазолик болачадек иймоним йўқ экан, шўрим қурисин, Аллоҳнинг ўзи ҳолимга раҳми келсин, гуноҳларимга кафорат бўлсин, Жаннатда униг жамолини бепарда кўрувчилардан қилсин, Алҳамдулиллаҳ тақдиримдан розиман!» дея ғам андуҳларни биргаликда йнгиб ўтиб жароҳлик амалиётидан инша Аллоҳ муовфақият ила ўтиб олдик. (Аммо ҳавф ҳали бартараф этилганча йўқ шифокорни айтишига қараганда кўриш қобилияти 60/40 дея огоҳлатириш бериб, ҳаммаси Яратувчининг измидалигини ёдга солди) Бу воқияликни ёзишимдан мақсад сизни мусибатингиз ўзгалар мусибатини олдида денгиздан бир томчи экалиги, Ва Фаластинликларнинг метиндек иймони ибрат ўлароқ эслатма этилди зеро; « وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ Эслатинг, Эслатишлик мўъминларга манфаат берур». (Зарият сурраси-55 оят) Дея Роббимиз марҳамат этган! Ушбу битиклардан манфаат топсангиз Роббимизнинг марҳаматидан, хато камчиликларни, камина ҳодимингиздан деб билгайсиз. Ғазо аҳлига Аллоҳ нусрат берсин!
    2 комментария
    21 класс
    Фаластинлик акула! Босиб олинган Ҳайфа пляжида акула бир сионистни ўлдирди. Нахал Хадера парки яқинида, босиб олинган Ҳайфа шаҳридаги пляжлардан бирида акула сузаётган исроилликка ҳужум қилди. Маълумотларга кўра, акула унинг қўлидан тишлаган ва у ёрдам сўраб бақирганига қарамай, олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ҳодисадан сўнг маҳаллий ҳокимият пляжни ёпиб қўйди. Ислом олами сукут сақлаётган бир пайтда, табиат ўзи босқинчиларни жазоламоқда. Бу сафар бу вазифани акула бажарди. Бундан аввал эса — https://ok.ru/group/53535521439856/topic/158025324706672 чўл шарпаси лақабига эга бўлган ёввой мушук эди.
    2 комментария
    57 классов
    Сўз эркинлиги бўғилган ёки ўз фикрига эга бўлмаган давлат телевидениеларимиз… Давлат каналларимизни кузатар экансиз, гўёки Ўзбекистон муаммолардан ҳоли, унинг асосий душманлари эса халқ тинчлигини кўролмайдиган “радикал, эсктремист мусулмонлар” ҳолос, биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз деган тушунча пайдо бўлиши табиий. Зеро давлат телевидениелари, ўз номи билан давлат сиёсатининг кўзгусидир. Бугун давлат раҳбари халқаро минбарларда туриб Фаластин масаласини гапирган бўлсада ёки Мисрдаги фаластинликларни даволаш учун юртимизга олиб келсада, Ғазодаги мусулмонларнинг умумий ҳолатига бефарқлигича қолиб кетмоқда. Зеро ҳукуматимиз Исроил ҳақида ёмон фикр гапириб қўйиб, у ва унинг ҳамтовоғи АҚШ билан алоқаларни ёмонлашишини истамаслиги кундек равшан. Шу боис давлат телевидениеларида Ғазодаги ҳодисалар деярли ёритилмайди. Буни машхур бошловчилардан бири Сиржиддин Ўсаров ҳам очиқчасига тан олмоқда.
    4 комментария
    23 класса
    Кўп йиллар аввал Исроилнинг собиқ президети Шемон Пересга бир муҳбир: «Мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмуш Қуръонда Исроил давлатини йўқ қилиб юборилиши ҳақида огоҳлантиришли башоратлар келтирилган, бундай сўзларга қандай муносабат билдираоласиз?» деган саволига Шемон Перес: «Аввал ўша қуръонда айтилгандек мусулмонлар келсин ана шундан кейин ўйлашиб кўрамиз!» дея жавоб қилади. ( Ergun Göze газетаси 1986 йил)
    5 комментариев
    13 классов
    Аллоҳнинг қудратига бир қаранг - 200 дан ортиқ сигир босиб олинган ҳудудлардан қочиб Ғазо секторига етиб борди Исроил аҳоли пунктларини қамраб олган йирик ёнғинлар фонида 200 дан ортиқ сигир босиб олинган ҳудудларни тарк этиб, Ғазо сектори томон йўл олди. Ҳайвонлар чегарани кесиб ўтиб, Ғазо шимолий қисмига етиб борди, у ерда одамлар бир неча ойлик қамал ва инсонпарварлик ёрдами етишмаслиги сабабли очликдан азият чекаётган эдилар. Чегара пунктлари ёпилган, озиқ-овқат таъминоти тўхтатилган ва халқаро ҳамжамият сукут сақлаганига қарамай, бу кутилмаган ҳайвонлар галаси Аллоҳ таоло мазлумларни тарк этмаслиги ва очларни ҳеч ким кутмаган жойдан тўйдиришининг жонли далили бўлди.
    15 комментариев
    169 классов
Фильтр
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё