Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди Ислом Исмоилов қўл остидаги Осиё чемпионлари бугун навбатдаги назорат баҳсида иштирок этади. U-17 назорат учрашуви Боливия – Ўзбекистон 19 июнь | 00:00 "Блуминг" стадиони. Санта Круз Жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда ўзбекистонлик футболчилар 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Терма жамоа ундан аввал Чилидан икки марта устун келган эди.
    1 комментарий
    6 классов
    Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“ “Манчестер Сити“ бош мураббийи Пеп Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. “Бугун жуда ёш ва янги келган футболчилардан фойдаландим. Биринчи баҳс жуда муҳим. Биз ўйини яхши бошладик, бироқ кейин бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Бугун жуда иссиқ об-ҳаво бўлди. Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди. Янги келган футболчилар жамоага яхши киришиб кетишди. Уларнинг имкониятлари юқори“, — деди Гвардиола.
    2 комментария
    11 классов
    🇦🇷 Lionel Messining goli 🇺🇸 "Inter Mayami"ga g'alaba keltirdi. 🏆 Klublar o'rtasidagi JCH | 2-tur 🇺🇸 Inter Mayami 2-1 Portu 🇵🇹 ⚽️ Gollar: Samu 8' (P)', Segoviya 47', Messi 54'.
    2 комментария
    27 классов
    АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади Англия Премер-лигаси матбуот хизмати 2025/26 йилги мавсум тақвимини эълон қилди. АПЛ 1-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Юнайтед“ ва “Арсенал“ жамоалари ўзаро куч синашади. Премьер-лиганинг 2025/26 йилги мавсум 1-тур ўйинлари тақвими. 15 август, жума “Ливерпуль“ — “Борнмут“ 16 август, шанба “Астон Вилла“ – “Ньюкасл“ “Брайтон“ — “Фулхэм“ “Ноттингем Форест“ ва “Брентфорд“ “Сандерленд“ — “Вест Хем“ “Тоттенхэм“ — “Бёрнли“ “Вулверхэмптон“ — “Манчестер Сити“ 17 август, якшанба “Челси“ — “Кристал Пэлас“ “Манчестер Юнайтед“ — “Арсенал“ 18-август, душанба “Лидс“ — “Эвертон“
    4 комментария
    13 классов
    Ван Персининг шедевр голига бугун 11 йил бўлди Бундан роппа-роса 11 йил аввал Жаҳон чемпионати-2014 доирасида Испания - Нидерландия учрашуви бўлиб ўтган Ўйинда "лолалар юрти" вакиллари ўта йирик 5:1 ҳисобида зафар қучган. Ўша ўйинда нидерландияликлар ҳужумчиси Робин ван Перси ўзининг супер голи билан ажралиб турган.
    4 комментария
    42 класса
    Аморим ўзига кераксиз футболчиларни раҳбариятга маълум қилди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўзининг кейинги мавсум учун режаларига киритилмаган футболчилар рўйхатини клуб раҳбариятига тақдим этди. M.E.N хабарига кўра, португалиялик мутахассис қуйидаги футболчиларсиз мавсумолди йиғинни бошлашини раҳбариятга маълум қилди: • Маркус Рэшфорд • Джейдон Санчо • Антони • Алехандро Гарначо
    4 комментария
    9 классов
    «Ал Ҳилол» Леауга жиддий қизиқиш билдирмоқда «Милан» футболчини 130 миллион еврога баҳоламоқда. «Ал Ҳилол» «Милан» вингери Рафаэл Леауга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Yahoo Sports нашри хабар берди. Саудия клуби аллақачон «россонери» билан боғланган ва италияликлар талаб қилган нархдан хабардор. «Милан» португалиялик футболчини тахминан 130 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, у мазкур ёзда «Бавария» учун ҳам асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Гарчи миланликлар Леау билан хайрлашишни режалаштирмаётган бўлса-да, жамоа молиявий жиҳатдан қулай таклифни кўриб чиқиши мумкин. Аввалроқ «Ал Ҳилол» Осимҳенга 50 миллион евро маош таклиф қилгани маълум қилинганди.
    1 комментарий
    9 классов
    Uchrashuv yakunlandi ! 🏆 Klublar o'rtasida JCh | 1-tur 🇪🇸 "Real Madrid" 1:1 "Al Hilol" 🇸🇦
    28 комментариев
    40 классов
    «Ливерпул» Исак учун 100 млн фунт стерлинг ва бонуслар таклиф қилмоқчи «Ливерпул» Исак учун 100 млн фунт стерлинг ва бонуслар таклиф қилмоқчи Ушбу трансфер учун маблағ Нунеснинг сотилиши орқали қопланиши мумкин. «Ливерпул» «Нюкасл» ҳужумчиси Александр Исакка қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда GiveMeSport портали хабар берди. «Қизиллар» 25 ёшли швециялик футболчини сотиб олиш учун 100 миллион фунт стерлинг ҳамда бонуслар таклиф қилишга тайёр. Қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, эҳтимолий трансфер суммаси Флориан Вирц учун тўланадиган маблағдан ҳам ортиб кетиши мумкин. Ушбу трансфер учун маблағ Дарвин Нунеснинг сотилиши орқали қопланиши мумкин. Шу билан бирга, «Ливерпул» раҳбарияти Исакнинг трансфери осон кечмаслигини тушуниб турибди. Аввалроқ «Ливерпул» Осимҳен трансферига икки футболчисини қўшмоқчи экани маълум қилинганди.
    2 комментария
    11 классов
    Мартинес МЮга ўтишга рози "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттирмоқчи. Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи ёзда "қизил иблислар"га ўтишни хоҳламоқда. "Вилланлар" юлдузни сотиш имкониятини истисно қилмаяпти, бироқ 40 млн фунт (деярли 47 млн евро) сўрайди. "Манчестер Юнайтед" ҳали якуний қарорга келгани йўқ – клуб янги мавсумда яна Андре Онанага ишонишни маъқул кўрса керак. Эмилиано Мартинес 2020 йилдан буён "Астон Вилла"да тўп тепмоқда. 32 ёшли дарвозабон ўтган мавсум Унаи Эмери жамоасида 53 ўйин ўтказиб, 61 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt портали жаҳон чемпионининг қийматини 20 млн еврога баҳолаган.
    3 комментария
    11 классов
Фильтр
footballnews
  • Класс
footballnews
  • Класс
Показать ещё