Барчаларингизни хабарингиз бор жамоамиз ўтган икки турда анча жиддий рақибларга нисбатан энг мураккаб учрашувларини ўтказди ва ўзи учун мухим очколарни қўлга киритиб Олий лига масаласини деярли хал қилиб қўйди. Қолган 4 та учрашувда жамоамиз рақиблардан яна 2 очко ола олса кифоя! Бу вазифани эса футболчиларимиз навбатдаги турнинг ўзидаёқ хал қилиш мақсадидалар. Навбатдаги рақибимиз эса Қаршининг “Насаф-2” жамоасидир.
Андижонга қарши учрашувдан сўнг жамоамиз аъзоларига икки кунлик дам олиш имконияти берилди. Футболчилар бугун тушликдан сўнг яна ўз қароргохида йиғилдилар ва навбатдаги бахсга таёргарликни бошладилар.
Жамоамиз машғулот ўташ учун йиғилиб турган вақтида стадионга Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси вакиллари кириб келдилар. Мехмонлар машғулот давомида жамоамиз аъзоларини тасвирга тушуриб жамоа хақида махсус кўрсатув таёрлаш мақсадида ташриф буюришганлигини билдиришди. Жамоамизнинг навбатдаги турга таёргарлик машғулотлари ана шундай тасвирга олиш жараёни билан бошланди. Телевидения вакиллари машғулотлар сўнггида мураббий ва футболчилардан интервью хам олдилар.
Бундай эътибордан биз Қувасойликлар фақат хурсанд бўламиз албатта. Зеро жамоамизнинг ана шундай бахтиёр кунлари хали олдинда!
Жамоамиз навбатдаги учрашувни 21 октябрь шанба куни марказий “Цементчи” ўйингохида Қаршининг “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 15:00 да бошланади.
Зухриддин Абдуллажонов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 22