сўнгги куни” 28-ҚИСМ !!!
Санжар, Ислом ва Серхио Салаҳни
тинчитиш борасида анчагача режа
тузишди. Шанбадан, якшанбага ўтар
кечаси яни ярим тунда харобгина
меҳмонхонада суҳбат авжига чиққан.
Ислом:
- Серхио калта ўйлаяпсан. Бу режа
иш бермаслиги мумкин.
- Нима, сенда бирон режа борми ?
- Ҳозирча, йўқ.. Аммо
- Йўқ бўлса, жим тур. Агар бу йўл
бўлмаса, биз албатта қандайдир
режа тузишимиз керак-ку. - деди
Серхио хонанинг қоронғу бурчагига
бориб.
- Бўлди ! Кўп тортишманглар.
Серхио, режадан гапир. Нима
қиламиз, – деди эшикка суяниб
чекаётган Санжар.
- Гап бундай йигитлар. Яқинроқ
келинг !
Эски тахта стол олдига ҳамма ўтирди.
Серхио режани тушунтиришни
бошлади. Испан жуда дадил,
абжирларга ҳос фель билан, қаттиқ-
қаттиқ гапирарди. Санжар ундан
кўзини узмай, чекарди. Серхионинг
катта-катта билаклари, кийиб турган
қора футболкаси, умуман ҳамма-
ҳаммаси унга жуда ярашарди. Охири
барвасти испан нутқдан тўхтади.
- Хуллас, бор гап шу !
- Заҳира режа борми ? – Санжар.
- Керак эмас менимча, заҳира
режанг. У бизни чалғитиши мумкин.
Битта йўлдан бориш керак. Агар
қўлга тушсак, ҳамма ўзи учун жавоб
берсин. “Қутқариш” деган
тушунчани унутинг.
- Ахир биз..
- Тўғри дўстмиз, лекин бизнинг
нуфузли “соҳа”мизда қилаётган хар
бир ишимиз охиргиси бўлиб қолиши
мумкин. Эхтиёт бўлиш керак. Битта
хато, хаммаси тугади, дегани !
- Сен ўзинга кўп ишоняпсан Серхио ! ,
- Ислом муштларин бир-бирига уриб
ўрнидан турди.
- Нима демоқчисан ?
- Салаҳ оддий одам эмас. Ундан
шайтон ҳам қўрқади. Биласанми, хар
қандай муккамал режада ҳам
камчиликлар бўлади. Тўғри, сен
биздан анча тажрибали
ҳисобланасан. Лекин мени кўнглим,
негадир ғаш...
- Ислом, менга ишон ! Бўлди, бас.
Мисрда қуёш анча эрта чиқади. Ярим
тунда ҳам ҳаво анча иссиқ бўлади.
Улар кун энди ёриши билан кўчага
чиқишди. Ҳамма, режа бўйича ўз
жойига йўл олди...
Муҳаммад Надири, 3 йилдан бери
Салаҳнинг қўлида ишлаяпти. Жуда
ҳам художўй йигит. Лекин буйруқ
бўлса, онасини ҳам отиб ташлашга
тайёр. Кўринишидан келишган
йигит. Охирги йиллардан у Салаҳнинг
энг ишончли одамларидан бирига
айланган. Хатто Салаҳ у билан бази
ишлари ҳақида маслаҳатлашиб
туради. Асли осиёлик бўлган Надири,
сўнгги олти ойдан бери Салаҳга
шофёрлик қилади. Шофёрлик
Салаҳнинг қўл остидагилар учун
шарафли иш ҳисобланади. Сабаби,
Салаҳ ҳаммага ҳам ишонавермайди.
Шанба кунлари, Надири ўз уйида дам
олади. Машинани ҳам олиб кетади.
Якшанба куни эса тонг саҳарда
машина билан Салаҳнинг уйига
бориши лозим. Одатга кўра, бугун
ҳам Надири Салаҳ ҳузурига йўл олди.
Серхионинг биринчи режаси, шу
ердан бошланади: Надири
ҳайдаётган катта қора “ЖИП” паст-
баландликлар орасидан катта
тезликда кетарди. Шу пайт уни йўл
ўртасида иккита харбий машина
тўсди. Аниқроғи, машиналар йўл
ўртасида турарди. Олдида, 5 нафар
ҳарбий. Надир машинани тўхтатди.
Ҳарбийлар қора ойналик “ЖИП”га
яқинлашишди. Улар қуролланган.
Шу пайт Надири секин ойнани очиб
биринчи юзланган харбийга баланд
оҳангда гапирди:
- Бу қанақаси ! Мен тушунмадим.
Сенлар ким бўлиб қолдингки,
Ҳурматли Салаҳ хазратларинг
шаҳсий машинасини тўсанг. Мен
уларнинг шофёри бўламан.
- Жаноб, кечирасиз. Кеча тунда
Гизада 5 нафар қизни зўрлаб,
ўлдириб кетишган. Ҳамма оёққа
турган. Шунинг учун жаҳлингиз
чиқса ҳам биз машинани
текширишимиз керак.
- Каллангни оламан ! – Надири ойдан
қўлини чиқариб, харбийни бўйнидан
тутдида, пичоғини димоғига тақади.
4 нафар ҳарбий тезлик билан унга
автомат тутди. Надири қўлидаги
ҳарбийни ерга жахл ташлади ва
рўлдан тушиб, орқа бакажни очди.
Орқа бакажда, 3та автомат бор эди.
- Бу кимга тегишли қуроллар
- Салаҳ жанобларига.
- Қуролнинг хужатлари борми ?
- Бор...
- Кўрсата оласими ?
- Ҳа, албатта...
Надири бакажни ёпмасдан, олди
тарафга ўтди. Орқасидан 1 та харбий
ҳам. Ҳарбий қуролнинг хужатларин
кўриб чиқди.
- Ҳаммаси жойида экан-ку. Нега биз
билан тортишасиз. Бўлди,
кетаверинг. Оқ йўл ! – деди
ҳарбийлар раҳбари.
Надири бошқа гапирмасдан йўлга
чиқди. У кетганидан кейин,
харбийлардан иккитаси йўқ бўлиб
қолди. Буни кўрган гуруҳ раҳбари,
қолган иккитасига:
- Анавилар қани ? Нима “ЖИП”га
чиқиб кетиб қолдими ? – табассум
қилди.
- Ҳа, шундай бўлиб қолди. Маъзур,
тутасиз энди
- Нималар деяпсанлар Абдуллоҳ,
Фоттих. !
Гуруҳ раҳбари гапини охирига қадар
айта оламади. “Дуф-дуф-дуф!!!”
Уни қолган икки нафар йигит
автоматда отиб ташлашди. Қонга
беланиб ётган харбий устига
келганлар унга қараб шундай
дейишди:
- Мен Санжар. Бу Ислом. Биз Фоттиҳ
ёки Абдуллоҳ эмасмиз... Узр !
ДАВОМИ БОР
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев