Мусофир юртларда ишлаб юрибман
Соғинчдан дилимни ғашга бурибман
Аламдан лабимни тишлаб турибман
Сабр бер шукр деб юрайин иллоҳ
Бандага бошимни эгмагин Аллоҳ
Гоҳида қувончдан югуриб юрдим
Ногохон йиқилсам шукр деб турдим
Ғам келса юзимни сен тамон бурдим
Шунда ҳам шукр деб юрайин Аллоҳ
Йигитлик бошимни эгмагин воллоҳ
Ғанимлар туҳматла дилим ғашлайди
Бухтондан тош отиб кўзим ёшлайди
Аламлар юракни чирмаб ташлайди
Сабр бер бардошим битмасин валлоҳ
Инсонга бошимни эгмагин Аллоҳ
Дардлардан шувитли бўлмасин юзим
Аламдан кўзёшга тўлмасин кўзим
Умидсиз қолдирма тинглагин сўзим
Синовли дунёда ўзинг бўл паноҳ
Ўзгага бошимни эгмагин Аллоҳ
Бошимга не келса тақдирга йўйдим
Қулингман бошимни саждага қўйдим
Исмингни улуғлаб юракдан суйдим
Бошимни бир сенга эгаман Аллоҳ
Бандага бошимни эгмагин валлоҳ
Қаерда бўлсам ҳам паноҳим бўлгин
Доимо қулим деб қувватлаб тургин
Йиқилсам турғизиб омадим бергин
Мусибат бошимни эгмагин валлоҳ
Кимсага бошимни эгмагин Аллоҳ
Алижон Йўллиевич
14-Май-2021
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев