Предыдущая публикация
Бораман дунёнинг чети бӯлса хам...
Ғамхӯрим кӯзимни ёшини артинг,
Етмайди бардошим яна келса ғам...
Изтироб гулхани қалбимни ёқиб ,
Қафасда туради сирли армоним..
Интилар хаёлим ӯтмишга боқиб,
Умрим ӯтиб борар тугаб дармоним..
Кутдим узоқ муддат севги офтобин,
Куйдириб эритар дея бағрингиз...
Мен ўқий олмадим севги китобин,
Жой бера олмади ӯжар қалбингиз...
Севиб қолишингиз доим кутаман ,
Бир бора кулсангиз боқиб кӯзимга ...
Қалбимда борини сизга тутаман,
Ишонинг севаман деган сӯзимга...
Қандай бахт севилса, муқаддас аёл,
Ӯксийман Хавасим келади тӯлиб...
Севилмоқ ёримга бир умр хаёл,
Яшайман кӯнгилсиз ёстиқдош бӯлиб...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Хайри эхсон дея кучли билакда,
Яшайди мухаббат мусаффо калбда,
Энг самимий аталмиш барча тилакда ...
Яшайди мухаббат Аллох йулида,
Ёрдамин аямас мумин к,улида,
Сабр ила кутувчи ва излагувчи,
Сарсон бемажол чексиз чулида ...
Яшайди мухаббат мисли куринмас,
Йукдек билинар, рости билинмас,
Яшайди мухаббат жам булиб аста,
Буни яхши билар юраги хаста ...