а.в) дунёга келишлари
Расулуллоҳ (с.а.в.)
милоднинг 570
йили Фил воқеасидан 50 кун
аввал
адолатпеша Эрон шоҳи
Нўшировон ҳукмронлигининг 40
йилида Рабиул аввал
ойининг 12
куни душанба тонги
отмасдан
Шааб ибни Ҳошимнинг хонадонида туғилганлар.
Онасининг исми Омина эди.
Гарчи баъзи тарихчи
олимлар
Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилган
санани 8 апрель 571 милодий деб
кўрсатишса-да, ул зотнинг
таваллудлари 570 милодий
экани
ҳақиқатдир.
“Тарихи Табарий”да Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
таваллуди
Нўширавон салтанатининг
42
йилига тўғри келиши
айтилади. Нўширавон милодий 530 да
тахтга
чиқиб, 579 йилда вафот
этганлиги
тарихдан маълум. Демак,
Нўширавон вафот этганида Расулуллоҳ (с.а.в.) 9
ёшларида
бўлганлар.
Мисрлик Ҳайъатшуносий
Расулуллоҳ (с.а.в.) туғилган
сана Рабиул аввал ойининг 12
куни
эмас, 8 куни эканини айтади.
Албатта, бу ҳисоб барчага
маълум
ҳақиқатга мос келмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дунёга
келган
уй Маккада анча таниқли
бўлган
Шааб ибни Ҳошимнинг
хонадони эди. Кейинчалик
Расулуллоҳ (с.а.в.)
бу уйни амакиваччаси
Укайлга
беради. Укайл авлодлари бу
уйни ҳижратнинг 100 йилида
ибни
Юсуфга сотишади. Ўша
пайтларда
бу жой ибни Юсуф саройи,
кўча эса Мавлуд кўчаси деб
номланар эди.
Хорун ар-Рашид замонида
Маккага
борган Зубайда Хотун уйни
сотиб олади ва бу муборак жойда
масжид қурдиради. Бироқ
афсуски,
ваҳҳобийчилик сиёсати
бунга
қарши туриб, масжидни буздиришди.
Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
падари
бузрукворлари милод¬нинг
545
йили дунёга келганлар. Қурайшийлар сардори
Абдулмутталибнинг ўнинчи
ва
кенжа фарзанди эдилар.
Абдулмутталиб ўғли
Абдуллоҳни 569 йилда Бани Зуҳра
қабиласи
оқсоқоли Ваҳҳобнинг қизи
Оминага
уйлантиради.
Ҳазрати Омина насл ва насабга
кўра Қурайш қизлари
орасида энг
доноси ҳамда энг гўзали
эдилар.
Ҳазрати Омина ҳомиладор бўлгач,
Абдуллоҳ тижорат
мақсадида
Сурияга йўл олади. Мадинага
қайтаётганда хасталанади
ва 25 ёшида, Расулуллоҳ (с.а.в.)
туғилишидан икки ой аввал
Мадинада омонатини
топширади.
Шу тариқа Расулуллоҳ
(с.а.в.) она қорнидаёқ етим бўлиб
қолади.
Отаси Абдуллоҳдан мерос
бўлиб
бир нечта қўй, туя, 9000
қуруш пул ҳамда Умму Айман исмли бир
қул
қолади.
БобосиАбдулмутталиб
Расулуллоҳ
(с.а.в.) туғилмас¬дан аввал бир туш
кўради ва қаттиқ ҳаяжон
билан
уйғонади. Туш қуйидагича
эди:
Тушида белидан оппоқ бир занжир ажралиб чиқади.
Занжирнинг тўртта учи
бўлиб бири
кўкка, бири ерга, бири
мағрибга ва
яна бири машриққа чўзилган эди.
Шу пайт занжир устида
турли
меваларга ғарқ пишган бир
дарахт
қад кўтаради. Дарахт остида эса
икки нуроний зот тик
туришарди.
Абдулмутталиб уларнинг
ким
эканлигини сўрайди. Ёнида турган
киши улардан бири Нуҳ
алайҳиссалом, яна бири эса
Иброҳим алайҳиссалом
эканини
айтади. Ва унга қараб шундай
дейди: “Бу оғоч сенинг
аждодингдан пайдо бўлди,
унинг
бутоқлари сенинг
авлодларинг бўлади”. Абдулмутталиб туш
таъбирини бир коҳиндан
сўрайди.
Коҳин шундай дейди:
– Эй, Абдулмутталиб, сенинг
зурриёдингдан шундай бир зот
туғуладики, унинг ҳукми
шарқда,
ғарбда, ерда ва кўкда жорий
бўлади. Унинг дини Иброҳим
алайҳиссалом дини асосига қурилиб, охиратга қадар
давом
этади.
Абдулмутталиб бундан жуда
севинди. Туш амалга ошди.
Ҳазрати Омина айтадики: – Тўлғоқ пайтида барча
аёлларда
бўладиган оғриқ менинг
вужудимни тарк этган эди.
Бир кун
аввал туш кўрдим. Тушимда бир
киши: “Эй ё Омина, сен буюк
Расулга ҳомиладорсан. Бола
туғилгач унга Муҳаммад деб
исм
қўй”, – деди. Бу овоздан асабларим
титраб кетди. Туғиш пайти
яқинлашгач, овоз қулоғим
остида
яна жаранглади. Қўрқиб
кетдим. Шу пайт уйга шиддатли нур
ёғилиб
кирди, қаттиқ шовқин
эшитилди.
Бутун вужудим титраб
турган пайтда бир оққуш кириб,
қанотлари билан елкамни
силади.
Шу онда ичимдаги қўрқув
йўқолди.
Чанқаган эди. Бироқ бир пиёла сув
тутқазадиган одам йўқ эди.
Шунда
бир киши келиб қўлимга
бир
косада сут каби оппоқ, болдан-да
тотли шарбат тутқазди.
Шарбатни
ичгач, вужудимдаги ҳарорат
ўрнини нур эгаллади. Шу
пайт Муҳаммад дунёга келди.
Ётоғим
атрофида узун бўйли,
ниҳоят
даражада гўзал, мулойим
қизлар мени табрик¬лашарди.
Абдулмутталиб эрталабга
яқин
Масжиди Ҳарамда ибодат
билан
машғул эди. Ғойибдан бир садо
буюк Расулнинг дунёга
келганлари
хабарини билдирди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатли
туғилган эди. Орқасидаги икки
кураклари орасида нубувват
муҳри бор эди. Унда:
“Табаҳбаҳ йа
Муҳаммад анта хайсурун
таважжаҳ хайсу ши’та фаиннака
мансурун ла
илаҳа иллаллоҳ
Муҳаммадан
расулуллоҳ” (“Фараҳлан, эй
Муҳаммад, сен буюк арслон кабисан. Таважжуҳ қилган
ерингда Аллоҳдан ҳамиша
кўмак
бор. Аллоҳдан бошқа илоҳ
йўқ,
Муҳаммад Унинг расулидир”) .
Тавротнинг бешинчи
сафарида
буюк Расулнинг туғилиши
ҳақида
нақл қилинади. Бу муждада Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
Иброҳим
алайҳиссалом сулубидан
келиши,
Мусо алайҳиссалом каби
буюк шариат олиб келиши
айтилади.
Христианлар бу нақл Ийсо
алайҳиссаломга оид
эканлигини
уқдиришади. Ҳолбуки, Ийсо алайҳиссалом Мусо
алайҳиссалом
каби буюк шариат вужудга
келтирмаган.
Матта инжилининг 17
фикрасида: “Мен Мусонинг шариатини
табдил
этмоқ учун келмадим”, деб
христианлар иддаоси пуч
эканлигини исботлайди.
Иброҳим алайҳисалом
авлодидан
бўлган ҳақиқий шариат соҳиби
шубҳасиз Муҳаммад
алайҳиссаломдир.
Инжилдаги “параглид” сўзи
Муҳаммад алайҳиссаломга
оиддир. Китобда бу хусусда шундай
дейилади: “Параглид келган
пайтда менинг нубувватимга
шаҳодат келтиради”.
Қуръони
Каримнинг Саф сураси 6- ояти
каримасида: “Ваизқала
Ийсабну
Маряма йа бани Исроила
иннаий
расулуллоҳи илайкум мусаддиқон
лима байна йадаййа
минаттавроти
ва мубашширан би росулин
яъттиймин
ба’дисмуҳуаҳмад”. (Эсланг, Ийсо бинни Марям:
“Эй,
бани Исроил, албатта, мен
Аллоҳнинг сизларга
(юборган)
пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан
олдинги Тавротни
тасдиқлагувчи
ва ўзимдан кейин келадиган
Аҳмад
исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи ҳолда
(юборилдим)”, деган эди.
“Параглид” сўзини Аҳмад
деб
таржима қилишади ва бу
Қуръон ҳақиқатига мувофиқ келади.
Инжилнинг арабча
нусхаларида
ҳам параглид сўзи ўрнига
Аҳмад
исми ишлатилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 43