Ҳамма тенг ҳисса қўшган эмасми-ди ғалабага?
Давлатимиз дунёвий давлат ҳисобланадими? Дарсликларимизда Россия империясининг мустамлакачилиги қораландими? Салиб юришлар даври Европа томонидан қораландими? Бундай саволларнинг барига ижобий жавоб берилади. Ҳатто Рим Папаси ҳам яҳудийлар билан мусулмонлардан бир замонлар бўлиб ўтган ўша юришлар учун расман кечирим сўради. Европа билан Ватикан салиб юришларини шармандалик даври, деб билади.
Георгий лентаси лойиҳаси - бу бугунги энг катта кўзбўямачилик десак муболаға эмас.
8. Германия босмачиларни тўплаб, СССРга жанубдан ҳужум қилмоқчи эдими?
Бу эски, советнинг эртаклари. Авваламбор, 1940 йилга келиб Афғонистон ҳудудида жиддий «босмачилик» билан боғлиқ куч ва қатлам қолмаганди.
Афғонистон қиролига қарши Ҳабибулла бачаии сакао қўзғолони кўтарилганда унга нафақат маҳаллий аҳоли, Туркистондан келганлар ҳам қўшилишган.Қўзғолон мағлубиятидан сўнг, Афғонистон давлати «босмачилар», умуман туркистонлик муҳожирларни қирган ёки зиндонга ташлаган.1940 йилга келиб «босмачилик» ҳаракати Афғонистон ҳудудида кучини йўқотиб бўлган эди.
Умуман, мантиқдан келиб чиқсак Германия учун СССРнинг жанубий ҳудудларини босиб олиш ҳарбий ва иқтисодий нуқтаи назаридан аҳмоқона сиёсат бўлар эди. Чунки немис армияси СССРнинг Осиё ҳудудларидан Москвагача ва бошқа йирик шаҳарларигача жуда катта ва қийин, улкан масофани қамраб олишга мажбур бўлар эди. Албатта бу катта молиявий ресурслар ва катта армияни талаб қиларди. Демак, «жанубий версия» ҳам яна бир совет пропагандаси маҳсулотидир.
Лекин савол пайдо бўлади, унда ким Афғонистон ҳудудида бошпана топган қўрбошилар ёнига ташриф буюриб, уларни немислар билан иттифоқ тузишга жалб этишга ҳаракат қилганди?
Албатта, бу собиқ Бухоро амирининг атрофидаги айрим одамлар эди. Лекин бу ҳаракат натижа бермагани бугун аниқ. Нега? Юқорида келтирилган сабабдан ташқари, Афғонистондаги энг ҳурматли қўрбоши Шермуҳаммадбек ҳали совет режимига қарши курашганда Бухоро амири билан тил топиша олмаган, амир билан ўта ёмон муносабатда бўлган. Афғонистонда ҳам бу ҳолат сақланиб қолганди ва шунга собиқ амир Олимхон кўпчилик собиқ «босмачилар» учун жиддий шахс бўлмаган.
Аммо,кейинроқ бу мавзуни совет пропагандаси атайлаб ишлатди, «босмачилик»ни яна бир бор қоралаш учун. Албатта, айрим ўзбек миллатига мансуб совет агентлари совет-афғон чегарасидан ўтиб, совет империясининг жанубий чегарасини хавфсизлигини таъминлаш учун афғонистонлик ўзбекларнинг кайфиятини ўрганиб келган. Лекин бунинг уруш мавзусига алоқаси йўқ, бу доим бўлган совет махфий хизматларининг ишлари эди.
9.Собир Раҳимов ўзбеклардан чиққанбиринчигенералми?
Фото: Sputnik
Бу тарихий ҳақиқатга зид. Биринчи бўлиб генерал унвонини олган ўзбек Файзулла Хўжаев бўлган. У Ўзбекистон ҳукуматининг биринчи раиси. Ундан сўнг бунақа унвон советлар томонидан Миркомил Миршараповга берилган. Иккиси ҳам совет қатағонлари қурбонларига айланган.
10.СССРдаврида 1945 йилдан сўнг Ғалаба байрами доим 9 май куни нишонланганми?
Сталин даврида атиги бир марта, 1945 йили бу кун парад билан нишонланган. Иосиф Сталин ва Никита Хрушчев даврларида 1946 йилдан бошлаб то 1965 йилгача 9 май иш куни эди, атиги салют берилар эди холос.
1965 йили Леонид Брежнев бу санани дам олиш куни деб эълон қилган, лекин асосий сана бўлмади бу кун. 1991 йилгача асосий саналар СССР миқёсида иккита эди, 7 ноябрь - Ленин уюштирган октябрь тўнтаришининг ғалабаси куни (Октябрь инқилоби) ва 1 май - «меҳнаткашлар куни». Фақат 7 ноябрь куни ҳар йили ҳарбий парадлар ўтказилган. 9 Май куни эса фақат 1992 йилдан сўнг, СССР қулашидан сўнг асосий байрамга айланган. Россиянинг биринчи президенти Борис Ельциннинг фармонига биноан, 9 май куни, 7 ноябрь ўрнини эгаллаб, Россиянинг асосий байрам кунига айланади.
Умуман олганда, бу сана СССР ва бугунги Россия тарихида энг кўп миш-мишларга, уйдирмаларга ва эртакларга бой. Муаллиф шундан айримларида тўхталиб ўтди. Умид қиламанки, бу маълумотлар бугунги ўзбек жамияти учун фойдали бўлади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев