МАСАЛ
Хуллас, калом тӯрт эчки.
“А”, “б ” режалар бичди.
Лаб, қош-кӯзларин бӯяб,
Эллик грамдан ичди
Бошлари айланишиб,
Кетди ақлидан тона.
Ташвишни бир чет суриб,
Яйрашди тӯрт дугона...
Ӯзларича оламда,
фақат битда ягона.
Икки-уч фарзандларга,
Алакай бӯлган она.
Худдики, бир ёш чибич.
Айни гуллаган чоғи.
Юзида хира - шира,
Кӯринар, ажин-доғи.
Ҳангома қизиқ пайти,
Ӯралашди бир ака.
У акамас аслида,
Ӯта кетган шум така.
Эчкилар орасидан,
Бирини севиб қолди.
Даврасига қӯшилиб,
Бу дафъа юздан олди.
Ноҳос қӯшиқ бошланиб,
Улар рақсга тушди.
Тӯртӯви хаёл суриб,
Гӯё, арғумчоқ учди.
Бӯлди ярим кечаси,
Бирлашиб йӯлга чиқди.
Ҳавотирда эгаси,
Нечук улар кечикди?!
Йӯлбошчилик қилиб он,
Олис йӯлга шошдирди.
Қоронғуда шум така,
Уларни адаштирди.
Бегона бир ҳовлига,
Билмайин оралади.
Қассобнинг уйи экан,
Бахт қассобга порлади!
Элёр ЖЎРАЕВ
11.04.2016
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев