Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга (икковларига ҳам Аллоҳ раҳм қилсин) хат ёзиб, бундай деди:
“Дарҳақиқат, дунё бир тушдир, охират уйғоқликдир, ўлим эса ўртададир. Биз аралаш қуралаш тушлар оғушидамиз. Ўзини ҳисоб-китобга тутган фойда қилади. Бундан ғфлатда қолган зарар кўради, ишларнинг оқибатини ўйлаган нажот топади. Ҳавои нафсига итоат этган залолатга кетади. Ҳалим табиатли ютади. Худодан қўрқиб иш қилган омонда бўлади. Ибрат олганнинг кўзи очилади. Кўзи очилган англайди. Англаган билади. Билган эса, амал қилади. Агар адашсанг, қайт. Пушаймонлик туйсанг, шунга олиб келган ишни тарк эт. Билмасанг, сўра. Ғазаблансанг, ғазабингни ют”.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев