Хуш келибсиз группамизни қизиқарли савол-жавоблар чатига.Кун давомида хуш кайфият хамиша хамроҳингиз бўлсин деб қоламан.
Бу чатда танишиб,гаплашиб,қизиқарли жумбоқли саволларга жавоб топиб кўнгилли хордиқ чиқарасиз деган умидтамиз.
1:Фақат туркий шеъриятда юзага келган вазн?
2:Россия, Қозоғистон, Мўғулистон, Қирғизистон, Шимолий Корея, Тожикистон, Вьетнам, Афғонистон, Макао, Покистон, Лаос, Непал, Мянма, Бутан. Агар бу давлатларни нима бирлаштириб турганини аниқлаган бўлсангиз мен айтмаган яна бир давлатни топишингиз керак.
3: Қўлёзмадан намуна келтираман:
“Агар крахмалланган матодан тикилган винтли қурилма иш берса в тез айланса, у ҳавода тиргак ҳосил қилади ҳамда булутлар орасига кўтарилади.”
Менга қўлёзма муаллифини ва таърифланган чизма ниманинг аждоди эканлигини айтинг.
4:Дунёда унинг 600 дан ортиқ тури мавжуд. Нима учундир уни ишлаб чиқарувчи дастлабки фабрика Италияда эмас, балки 1848 йили Нью-Йоркдаги Бруклин шаҳрида Антоини Сегера томонидан очилган. Гап нима ҳақида кетаётганлигини топган бўлсангиз, у сифатли бўлиши учун таркибида нима камида 5.5% ни ташкил этиши керак?
5:1912 йил 13 ноябр Наманганнинг Чуқур кўча даҳасида яшовчи Маматхўжа ва Холамбибиларнинг оиласида дунёга келган ўғил фарзандга тегишли Кемерова вилояти ички ишлар бошқармасида сақланаётган “дело”нинг 91-бетини ўқийман:
“Маҳбус 1944 йил 9 март куни соат 14:00 да ўпка сили 2-даражали пеллогра ва юрак қувватсизлиги натижасида 3-стационарда вафот этди.”
У ким эди?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16 530