Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху
Бугунги хикоямиз ҳам бугунги кунда йўқолиб бораётган қадриятларимиз ва оқибатларимиз ҳақидадир.
Мен келинчаклик давримни сиз билан бўлишмоқчиман.
Овсинларнинг бир-бирига меҳри ва оқибати хакидаги бу хикоям манзур бўлади деган умиддаман.
Мен келин бўлгунимга қадар кайнона ва кайнотам касаллик туфайли вафот этишган бўлган (Аллох рахмат қилсин). Мени овсинларим ураб чирмаб олган десам адашмайман.
Рахматли катта қайниакам Алимжон додамиз (ада деб чақирардим) жудаям олийжаноб химматли қўллари очиқ инсон эдилар.
Оғзиларидаги луқмани ҳам укаларига илинардилар, Бебаҳо инсон эдилар афсуски дард ўларни бағримиздан бевақт юлиб кетди
Овсиним рахматли Мухтабар опажоним оқила жудаям сабрли аел эдилар.
Бу оддий мактовлар эмас албатта.
Мисол учун улар ҳаммамиз билан ўз рўзғорларини егуликларини билан биргаликда баҳам кўрардилар.
Мен эса кетма кет фарзандли булганлигим эрталаб саҳарда вақтли уйғона олмаган пайтларим раҳматли Мухтарам опа хўжайинимми чақириб чой ичириб, жунатар эдилар.
Доимо самоварларида чой қайнаб турардилар. Хўжайиним хижолат бўлиб турсалар:
- Вой ҳеч хижолат бўманг, ҳали синглим туни билан чақалоқлар хизматида булганлар, йигласа овутиш учун уйкудан кечганлар, ҳали кувватга қирмадилар - дерканлар, оҳ опажоним-а...
5 та фарзанд билан шунча қайни-овсинларга болаларимизга чой ичириб чарчамаган опам-ааа..
Сиздаям қувват йўқ эдику-я....
Ҳеч ҳам зарда қилмасдилар, чироғимиз кечроқ учса ҳам, ёнсаям эшигимиз вақтли ёки кеч очилсаям хабардор эдилар.
Ҳаммамиз 5 та овсин бўлак турардик, лекин кечки овқатда битта йиғилардик. Адамиз рахматлик ҳаммамиз билан шу кечки овқатларини бирга **** ҳол аҳвол сўрардила, шу одатни хуш кўрардила. Кимда нима муаммо борлигини, кайфиятимиздан юзимиздан ўтириб туришимиздан билар эканлар.
Қайси биримиз овқатни қанақа ейишимизни кўриб соғлигимиз ҳақида биларканлар.
Овсиним рахматли энди эсласам ҳеч бир ўзлари учун вақт ҳам, алоҳида егуликлари ҳам йўқ экан.
Ўша пайтлар ҳамма нарсалари бизлар учун экан. Аразласак эркалик қилсак ҳам кўтарар эканлар оҳ опажоним гўрларингиз нурга тўлсин.
Менга доим кетма-кет фарзандли бўлганим учун қоним жудаям кам учун гушт ажратишарди.
Адам шунга эътиборли бўлгин деб уқтирарканлар, овсиним ҳам ўзларини ўйламай менга берарканлар.
Жудаям катта оилани қўрғонни бошкаришган.
Улар куни қўшничиликни ҳам жуда чиройли қилишар эди.
Кушнининг келинларига ҳам узум пишиғида челакда узумлар чиқаришарди.
Янги ховли кўришни бошлаган янги қўшниларгаям ўз уйларидан ётоқхона ва егуликлар ажратардилар
Фарзандларини ўз фарзандидек кўриб ажратмай боқишарди.
Ҳар биримизни болаларимизни туғилган кунларини билишарди.
Хозир-чи????
Хозир кўпчилик туғилган кунларга тоқати йўқ.
Бизни адамиз ва овсинимизнинг шунака багри кенг, олийҳиммат мехридаре, жигаржон, ҳамма авлодимизни устуни эдилар.
Уларни ёзавериб адо қилолмайман.
Хозирчи?
Ака-ука оқибатсизлиги.. рақобатчилиги, келинлар ўртасидаги ким ўзарлик, бойлик йигишга ружу қўйишлик ўрнашиб қолган назаримда...
Қани уша окибат? Қани ўша тарбия? қани ўша меҳр?
"Ҳамма меҳрга зорман, ўз қадримга йиғлайман" деб шеърлар езади
Бу нималарни окибати ахир?
Одамларнинг қалби шунчалик мол дунё йиғишга, ким ўзарликка тўлдими?
Нега шунчаликка бордик?
Хозирги кунда келинчаклар бир ишни сал кўпроқ қилишса миннатга боради..
Бир огиз миннат эшитмапман эҳ опажоним...
Истардим, раҳматли овсинимдек ака-укаларни бир бирига бойлаб яхшисини ошириб ёмонини беркитиб, бош бўлиб "Она" макомини олгувчи келинжонларимиз кўпайишса.
Аллоҳ раҳмат қилсин...
Биздан Рози бўлиб кетган бўлинг Мухтарамхон опажоним...
Нафасимиз нафасимизга тегиб шунча йил яшадик.
Авлодимиз устуни эдингиз!
Алимжон додажон Сизларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз.
Ибрат бўлдингиз ва Аллоҳим жаннатларнинг энг чиройли касрларидан насиб қилсин илоҳим!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев