Ойша(розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Хадича эсланса, уни яхши сўзлар билан хотирлаб, мақтардилар... Бир куни РАШКим келиб,
---“Оғзида бир тиши йўқ ўша хотинни бунча кўп эслайсиз, Аллоҳ сизга ундан ЯХШИСИНИ берган~ку”, дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
---“Аллоҳ азза ва жалла менга ундан ЯХШИСИНИ бермади”, дедилар» !
(Имом Аҳмад ривояти)
Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга Ҳадичадан кўра яхшисини бермади», деган маьнодаги сўзларини жуда кўп ўйлар эдим...
Ва бу сўзнинг нима сабабдан айтилганини билишни истар эдим... Буни қарангки, Аллоҳнинг марҳамати ила бошқа бир саволга ЖАВОБ қидириш асносида айнан Ҳадича онамиз Пайғамбаримиз қалбларидан нима учун БУНЧАЛИК чуқур ўрин эгаллаганларини тушундим...!
Хохлардимки мен қуйида айтадиган маьлумотларни мўмина, солиҳаман деган аёллар, эримни РОЗИлигини топиш учун ҳаракат қиляпман, деяётган муслималар, хусусан эри аҳли илм бўлиб дин хизматида юрган олим инсонларнинг аёллари ўқишса мақсадга мувофиқ бўлар эди...
☘️“Ҳадича Онамиз солиҳа, оқила, фаросотли аёл эдилар... Аллоҳ у кишини бежизга ОХИР ЗАМОН замон Пайғамбарига БИРИНЧИ жуфти ҳалол бўлиш масьулияти ва шу билан бирга ШАРАФИНИ бермаган экан...!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлари ўттиз тўқққиздан ошиб қирққа яқинлашганда одамлардан йироқда, <<ТАҲАННУС>> ибодатини қилгилари келди... Ва бу ибодат учун уйларидан беш ярим километр узоқликда жойлашган нур тоғидаги ҳиро ғорини танладилар...
Рисолат хушхабари келмасидан олдин деярли ҳар куни Ҳадича онамиз уйларидан ЕГУЛИК ва СУВ олиб, 5.5 километрли йўл босиб, нур тоғига келар эдилар...
Ва 865 метрдан баландроқ бўлган ҳиро ғорига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга егуликларини олиб чиқар эдилар... Баьзида ҳиро ғорига чиққанларида пайғамбаримизни ибодат қилаётган ҳолда топар эдилар ва у кишининг ибодатдан фикрлари ЧАЛҒИМАСИН деб, егуликларини аста қўйиб, яна уйга қайтар эдилар... У киши Пайғамбаримизни ибодатдан чалғитадиган ишларнинг баридан ҳатто энг КИЧИГИДАН ҳам йироқ бўлганлар... Буни қарангки 9 киламетр юриб 865 метрдан балдроқ бўлган жойга тушиб чиқишдан ҳечам "МАЛОЛЛАНМАС" эдилар...
Балки бу ишларни барини ХУШНУДЛИК ва хурсандчилик билан жуда гўзал суратда адо қилар эдилар. Пайғамбаримизга қавмлари азият берганда, у кишига далда ва суянчиқ бўлар эдилар”...!
Буни қаранг~а..!
Нақадар улкан эҳтиром... Нақадар буюк фаросат соҳибаси бўлгансиз АЗИЗ ОНАЖОН...!
Барча аёлларимиз Ҳадича онамиздек оқила ва солиҳа бўлишларини ва худди шунингдек экакларимиз Пайғамбаримиздек ибодатли бўлишларини Аллоҳдан сўраб қоламан...!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1