💦
(бобом айтиб берганди.)
Бисмиллаҳир Роҳмоннир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Ғамгин кунимда менга таъзия билдирган барча инсонлардан миннатдорман... Аллоҳ рози бўлсин сиздардан....
Қадимда бир қабила яшаб ўтган бўлиб, уларни асосий тирикчилиги ов қилишдан иборат экан. Бу урф одат наслдан, авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтиб келаркан. Ҳар миллат ёки қабиланинг ақлли мўйсафидлари бўлгани каби ўларда ҳам оқсоққол мўйсафидлари бор эди. Ҳар доим оила бошлиқлари йиғилишиб суҳбатлашиб келажак ҳақида режалар тузишар экан. Мана шу мўйсафидлардан бирининг кичикроқ ўғли : *доим тилингга эҳтиёт бўлгин, бошингга тушадиган қайғуларингни тилингдан топасан.* деган гапни эшитиб қолибди. Шундан сўнг негадир ўша болакай умуман гапирмай қўйибди. Оила аъзолари эса бу бир касалликка чалиниб уни гўнг (соқов) бўлиб қолди деб ўйлашибди.
Вақт тез ўтиб, кунлар кетидан хафталар... хафталар кетидан ойлар ўтиб, ҳаш паш дегунча йиллар ҳам ўтиб кетибди. Болакай ҳам катта бўлиб қолибди. Аммо ҳали ҳамон гапирмас эмиш. У ҳам энди акалари билан овга чиқадиган бўлибди. Овга чиққан биладики, ўлжани пойлаб кутилади. Ҳамма ёқ жим житлик ҳукм сурарди. Қабила овчилари эса диққат билан қўлидаги милтиғи билан ўлжани кутиб жим кузатишарди. Бир пайт бир қуш сайраб қанот қоқиб қолса бўладими. Дарров йигитни акаларидан бири ўша паррандани нишонга олиб пақ этиб отиб ерга қулатибди. Ўша гапирмай қўйган йигит жудаям меҳрибон характери сабаб ҳамма нарсага раҳми келар экан. Худди шу пайт ўша йигитча:
-- Эх аҳмоқ қушчая...... жим жойингда сайрамай турганрнгда ўлмасдинг. Қара сайрпб қўйган тилингдан топдинг. - дебди.
Ўғлининг бу гапини эшитиб турган отаси, ўғлини бошига бир тарсаки тушуриб:
-- Ҳе аҳмоқ бола..... ҳали сен гапира оласанми? Бизни қанча хавотирга қўйдинг. -деб.
Тарсаки еган йигит бошига теккан шапалоқни зарбидан бошини уқалаб :
-- Кўрдингми мен ҳам тилимни тиёлмаганимдан тарсаки едим. - дея ғудурланиб қўйибди.
Азизларим.... қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир оғзингиздан чиқадиган сўзингизга эътиборли бўлинг. Чунки шу сўзга оғзингиздан чиққунича сиз эга бўлсангиз.... оғзингиздан чиққпн сўз сизга эгалик қилади. Ҳамма бало тилингиздан чиққан сўздан топасиз.....
Аллоҳ барчангизни ўз паноҳига олган бўлиб, ризқингизни бутун қилсин.... янги ҳикояларимда учрашгунча деб қолувчи мен Шухрат. 🤚
#Крикдуши // Шухрат
Белоостров. 01.07.2023.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1