Ватан ўзининг мард ўғлонларига суянади.
Халқ ўзининг ўтмишда ўтган буюк, жасур боболарини ватан шаъни учун курашаётган йигит қиёфасида тасаввур қилади.
Ота- онасини ўғил бола елкасида олиб юриб Хажга олиб боради.
Манаман деган аёллар ҳам эркак эътиборисиз қуриб қовжираган гулга айланадилар.
Эркаклари ёвқур, ғаюр хонадонларнинг аёллар мудом муҳофазада, ҳимояда бўлади.
Елкасига тоғдек матонатни олиб бола-чақам деб мусофирликни бўйнига олганлар ҳам, энг қийин заҳматни енгиб оиласини таъминлаётганлар ҳам эркаклардир.
Ватан ҳимояси, ор — номус, шаън ҳимояси дегани. Ватанни эса мардлар қўриқлайди.
14-январь Ватан ҳимоячилари куни!
Байрамингиз муборак бўлсин, Ўзбекистон мардлари.
Хонадонингиз тинч, ҳамёнингиз тўла, танангиз соғ-саломат, юрагингизда ҳаловат бўлсин. Олтин бошингиз омон бўлсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1