⚜➖@favvora.com➖⚜
1⃣ Барча атрофингдагиларга меҳр-оқибатли бўл, чунки оқибат сув каби ажойиб ашёки, тушган еридан яхшилик унавергани каби – сенга нисбатан дўстона муносабат вужудга келади.
⚜➖@favvora.com➖⚜
2⃣ Бировнинг қалбига озор етказма, унинг асорати йиллар ўтса ҳам сув тубига чўкиб кетган кема каби тураверади.
⚜➖@favvora.com➖⚜
3⃣ Инсон учун хулқ шу қадар зарурки, балиқларга сув керак бўлганидан ҳам муҳимдир!
⚜➖@favvora.com➖⚜
4⃣Инсоннинг танасидаги тери унинг гўштини ёпиб тургани учун кўркамликка буркангандир. Агар унинг танаси сидирилиб, гўшти чиқиб қолса, қабиҳликка тушиб қолади. Шунингдек хулқ – инсон учун тери вазифасини бажариб, қабиҳликларини ёпиб турувчи омил ҳисобланади!
⚜➖@favvora.com➖⚜
5⃣ Нима учун катта ёшдагилар ҳурматга сазовор? Чунки улар ўзидан ёши кичиклардан кўра кўп довон ошиб, довонлар ортидаги жойлардан хабардор кимсаларга ўхшайди. Довон ошмоққа йўл олган кимсалар эса албатта авваллари ўша довонлардан ўтиб, ундан хабардорларга мурожаат этишади.
⚜➖@favvora.com➖⚜
6⃣ Барча инсонлар охират ҳовлисида роҳатда яшашни орзу этади-ю, аммо озларигина ўша роҳат учун саъй-ҳаракат қилишади. Сен уларнинг озлари орасида бўлса ҳам интилгин!
⚜➖@favvora.com➖⚜
7⃣ Остонадан поёндоз солишни халқлар одат қилишган, сен эса охиратинг остонаси бўлмиш – қабрингни обод қилиш ҳақида қайғургин!
⚜➖@favvora.com➖⚜
8⃣ Инсон ётса қайта туражак эртасини ўйлайди, аммо у билмайдики, эртага у учун ҳаёт борми, йўқми?! Ҳақиқий ЭРТА бўлмиш – қиёмат эса аниқдир, бас сен ҳақиқий ЭРТА бўлган қиёматни ўйлаб, иш кўргин!
⚜➖@favvora.com➖⚜
9⃣ Киши ўзига ўхшаш одам олдида баъзи номақбул ишлари учун мулзам бўлиб, ҳижолатчиликка тушади. Аллоҳнинг олдида ҳижолат бўлишдан ортиқ ҳижолатчилик йўқлигини ҳеч унутмагин!
⚜➖@favvora.com➖⚜
🔟 Бойлик кишининг кўп ишларда беҳожат бўлишига етаклайди. Шунинг учун ўзидан ҳақирроқ кўринган фақирни бечора санаб, менсимайди. Сен ҳар қандай бойлик келганда ҳам Аллоҳдан беҳожат эмаслигингни эсдан чиқарма ва фақир бўлган инсон сендан олдинроқ жаннатга кириб кетиши мумкинлигини ҳам унутма!
⚜➖@favvora.com➖⚜
1⃣1⃣ Мусибат ва ғамлар мусулмон кишини худди чарх тоши каби чархлаб, ҳаётга ўткир, мустаҳкам қилиб тайёрлайди. Демак, мусибатлар чоғи синиб кетгувчи бўлмагин!
📔Хазиналар очқичидан📔
⚜➖@favvora.com➖⚜
Дўстларингизга ҳам тавсия қилинг.
Каналга қўшилиш учун қуйидаги линкни устига босинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://telegram.me/joinchat/A6nSyz1lOGPYvqb_8bJUeA
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев