“Қиш мавсумида ёш болаларимиз билан совуқ ва қоронғи уйларда ўтириб, тезроқ баҳор келишини кутамиз”
“Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Навбаҳор МФЙ ҳамда Каттақўрғон шаҳри Оқолтин МФЙ Фирдавсий кўчасида яшовчи фуқаролар номидан муҳтарам президентимиз Шавкат Миромоновичга мурожаат йўлламоқдамиз. Хонадонларимизда газ йўқ. Ҳолбуки, ёнимиздан 159 диаметрли ўрта босимли газ тармоғи ўтган.Ушбу газ тармоғида жуда яхши газ босими бор. Ушбу тармоқдан хонадонларимиза ўз ҳисобимиздан газ қувури тортиш учун “Ҳудудгаз Самарқанд” корхонасининг раҳбаридан рухсат сўрадик, аммо раҳбар бизга рухсат бермаяпти. Биз ҳам шу юрт фуқароси сифатида Ўзбекистоннинг ер ости ва ер усти табиий бойликларидан фойдаланишга ҳақимиз бор-ку! Ҳар йили қиш мавсумида ёш болаларимиз билан совуқ ва қоронғи уйларда ўтириб, тезроқ баҳор келишини кутиб яшаймиз. Ҳурматли президент, илтимос, бизга амалий ёрдам беринг!”